22 март куни Қирғизистонда Молиявий полиция хизмати томонидан ноқонуний ниқобларнни олиб чиқиб кетилиши олди олинди. Ҳибсга олинган фуқародан саксон минг тиббий ниқоб мусодара қилинди.
Қўлга олинганлардан “назоратни сотиб олиш пайтида, юқори нархларда сотишга мўлжалланган 80 минг тиббий ниқоб топилган ва мусодара қилинган”. Шунингдек, ушбу шахслар мусодара қилинган товарлар учун рухсатнома расмийлаштира олмаганликлари айтилмоқда. Ҳозирда ушбу воқеа юзасидан судгача тергов олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва бошқа Ўрта Осиё давлатларида ниқоб экспорти тўхтатилган. Ноқонуний равишда мамлакатдан ниқобларни олиб чиқиб кетилиши кузатилса жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган. Маълумот учун, Қирғизистонда ҳозирча 14 нафар кишида коронавирус аниқланган.