Қиргизистон Республикаси Дин қўмитаси: Ўқувчи қизлар ҳижобда дарсларга келмаслиги керак

0
3128

Мактаб ўқувчилари ҳижоб киймасликлари керак, чунки Қирғизистон дунёвий мамлакат бўлиб, давлат мактабларида болалар дунёвий таълим олишади. Бу ҳақда республика парламенти йиғилишида Дин ишлари бўйича давлат комиссияси директорининг ўринбосари Зокир Чотаев маълум қилди.

Шу билан бирга, амалдорнинг таъкидлашича, мактабларда болаларнинг диний кийимда мактабларга боришини тақиқлаш масаласи Таълим ва фан вазирлигининг ваколатига киради.

Бунга жавобан депутат Кожобек Риспаев Дин давлат қўмитаси раҳбариятини мактаблардаги ҳижоб билан боғлиқ вазият учун жавобгарликни ўқув бўлимига юкламасликка чақирди.

Маълумот учун, ҳижоб – анъанавий исломий аёллар учун рўмол. Ҳижобни аёл кишининг мажбурий равишда кийиши шариатнинг асосий қонунларидан биридир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг