Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Россиядан Sputnik V коронавирусга қарши вакцинани сотиб олиш учун маблағ ажратди.
Бу ҳақда жума куни Бишкекда бўлиб ўтган брифингда Қирғизистон Республиканинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимқодир Бейшеналиев айтиб ўтди.
«Ҳукумат Россиядан Sputnik V вакцинасини сотиб олиш учун пул ажратди, душанба куни менинг ўринбосарим шартнома имзолаш учун Москвага учиб кетади», деди вазир.