Қирғизистон чегара хизмати: Тожикистон билан чегара ҳудудда низо юзага келди

0
2260
Манба: Asian News

Қирғизистоннинг Боткен вилоятига қарашли Таш-Тумшук қишлоғида Тожикистон фуқаролари билан можаро келиб чиқди, дея хабар бермоқда «24.kg» Республика Давлат чегара хизматига таяниб.

Бўлимнинг таъкидлашича, Тожикистонлик маҳаллий аҳоли чегарага яқин ҳудудда таъмирлаш ишларини олиб боришган. Қирғизистон чегарачилари ишни тўхтатишни талаб қилганда эса, ўртада келишмовчилик келиб чиққан.

«Қирғизистон чегарачилари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узишган», деди агентлик. Томонларнинг музокараларидан сўнг чегарадаги вазият барқарорлашди.

Аввалроқ хабар берилганидек, Қирғизистон Давлат чегара хизмати республиканинг Мустақиллик кунини нишонлаш пайтида давлат чегарасини қўриқлаш учун кучайтирилган режимга ўтди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг