Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги 46-умумтаълим мактаби эканлиги айтилаётган жуда ҳам ачинарли ҳолатга келиб қолган бинода, болаларга дарс берилаётган жараён билан боғлиқ фото лавҳалари тарқалди.
Наҳотки маҳаллий ҳокимиятлар, жамоатчилик ва мутасадди вазирлик шундай хароб аҳволдаги мактаблари борлигини билишмаса?!
Агар шундай мактабларни таъмирлаш ёки реконструкцияси учун маблағлари етмаса, буни жамоатчиликдан яшириб, уятга қолгандан кўра, аксинча бутун жамоатчиликни эътиборини қаратса, мамлакатда қанчадан-қанча хайрия жамғармалари, ўзига тўқ ташкилотлар ва сахий инсонлар бор, ёрдам беришлари мумкин-ку!
Хусасан, Facebook тармоғидаги ёйинланган фото лавҳалар Холмухаммад Тогаймурод исмли фойдаланувчи томонидан шундай шарҳланади:
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги 46-умумтаълим мактабининг эски корпуси фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган. Синфхоналарда мунғайибгина ўтирган болажонларга ичингиз ачийди. Наҳотки бу ёшлар XXI асрда шундай шароитда ўқишга мажбур бўлишса. Поли бетон, деворларида ёриқлар пайдо бўлган. 2018 йилда бюджет маблағи ҳисобидан қурилган спорт залида бир қатор камчиликлар мавжуд.