Қадр кечасида Масжидул Ақсо юз минглаб мусулмонларга тўлди

0
2765
Манба: googleweblight.com

Исроил кучлари босими, зўравонлик ва кучли хавфсизлик чоралари остида юз минглаб фаластинлик мусулмонлар Қуръон нозил бўла бошлаган ва минг ойдан афзал экани ишонилган Қадр кечасини кутиш учун Масжидул Ақсога келишди.

Фаластинликлар эрта тонгдан ишғол қилинган ғарбий Шариа ва Қуддус орасидаги ҳарбий назорат нуқталаридан ўтиб, Масжидул Ақсо томон йўл олишди.

Қуддуснинг Эски шаҳар ҳудуди яқинидаги йўлларни қатнов қисмини ёпган Исроил полициялари, автобуслардан бошқа ҳеч қандай транспортни ўтишига рухсат бермади.

Бир неча соатлар давом этган сафар ортидан Эски шаҳар кўчаларидан юриб, Масжидул Ақсога етган фаластинликлар, Қадр кечасини ўтказиш учун Ҳарами шарифни тўлдирди.

Юз минглаб фаластинликлар билан ўқилган таровеҳ намози ортидан қилинган дуода Фаластинни ишғолдан қутулуши, мусулмонлар бирлиги ва ислом ўлкаларидаги жанглар барҳам топиши сўралди.

Қуддус исломий вақфлар идораси томонидан ёзилган ёзувли изоҳга кўра, ғарбий Шариадан келган фаластинликлар билан бирга 400.000 дан ортиқ мусулмон Қадр кечасини Масжидул Ақсода ўтказди.

Эшиклари тонггача очиқ бўлган Масжидул Ақсода ярим кечаси таҳажжуд ўқилди. Шу аснода Масжидул Ақсонинг эшикларида ва Эски шаҳар сифатида маълум бўлган Қуддуснинг ички қисмида юзлаб Исроил полицияси навбатчилик қилди.

Ғазо шаҳридан бу йил фаластинликларнинг Қуддусга ўтишларига рухсат бермаган Исроил маҳкамалари, ғарбий Шариадан ҳам фақатгина 12 ёшдан кичик ўғил болалар билан 40 ёшдан ошган эркакларнинг келишига рухсат бераркан, аёлларнинг ёш чегарасини келтирмади.

Қуддусда жойлашган Масжидул Ақсо мусулмонларнинг илк қибласидир. Яҳудийлар эса ичида Қибла масжиди билан Қуббатул саҳро жомесининг музей, мадрасалар ва катта ҳовли жойлашган Масжидул Ақсо мажмуаси остида Сулаймон маъбади қолдиқлари жойлашгани даъвоси билан қазиш ишларини олиб боради ва ҳарами шарифда уларнинг ҳам ибодат қилишга ҳақлари борлигини айтади.

Исроил ҳукумати, яҳудий кўчманчиларни, полиция ҳимоясида Масжидул Ақсо ҳовлисига олиб боради ва вақти-вақти билан мусулмонлар учун ёш чекловларини қўйиб келади.

Бир қанча радикал яҳудий ташкилот ва сиёсатшунослар, илгари икки марта вайрон қилинган яҳудийлар ибодатхоналари борлигини ва Ҳарами шарифнинг ибодат учун очилишини хоҳлашларини таъкидла б келишади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг