Путин ва Эрдўған телефон орқали Суриянинг Идлиб шаҳридаги вазиятни муҳокама қилишди

0
1715
Фото: REUTERS / MURAD SEZER

Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатлашди, унинг давомида Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазият муҳокама қилинди, у ерда турк ҳарбийлари Сурия ҳукумат армияси билан тўқнашувга киришди. Бу ҳақда кеча, 21 феврал куни Туркия президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат раҳбарлари Сурия бўйича илгари эришилган келишувларга содиқлигини яна бир бор тасдиқладилар.

Ўз навбатида Эрдўған Идлибда ҳал қилишнинг асосий шарти Сочи келишувини амалга ошириш эканлигини таъкидлади.

Ҳозирда Туркия ва Сурия муҳолифат кучлари Идлибни назорати остида ушлаб турибди. Сурия ҳукумати кучлари эса Идлиб учун курашмоқда. Ҳукумат кучларини Россия томони қўллаб қувватлаб турибди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг