Путин, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан G20 саммитида самимий равишда илиқ саломлашди

0
1597

Россия Президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон  жума куни G 20 саммитининг ялпи мажлисида ёнма-ён ўтиришидан аввал, қўл беришиб қуюқ саломлашишди ва кейин бир-бирига кулиб қўйишди. Бу хақида Рейтер хабар бермоқда.

Путиннинг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига нисбатан бундай дўстона муносабат билдириши, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигида октябрь ойида саудиялик журналист Жамол Қошиқчи қотиллигида шаҳзоданинг иштирок борлиги хақида шубҳалар фони остида, Буэнос-Айрес саммитида иштирок этаётган бошқа етакчиларнинг позицияси билан кескин фарқ қилди.

Саудия Арабистони шаҳзодаси, АҚШ ва бошқа ғарб мамлакатлари ҳамда Туркия билан муносабатларининг кескин тус олишига сабаб бўлган, бу қотиллик ҳақида билмаслигини айтган эди. 

Аввалига, шаҳзода Муҳаммад жума куни бошланган саммитда дунё етакчиларининг расмий «оилавий сурат»га тушиш пайтида эътибордан четда қолди. Кейин тезда бошқа етакчилар билан ҳам саломлашмасдан ва гаплашмасдан саҳнани тарк этди.

Россия, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасини қотиллик учун танқид қилишдан бош тортди. Путиннинг айтишича, октябрь ойида у бу ҳақда етарли маълумотга эга бўлмаган ва шунинг учун Саудия Арабистони билан муносабатларини бузмайди.

Шунга қарамай, Москва минтақадаги Саудия Арабистони рақиби ҳисобланган Эрон билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатди. Россия ва Эрон президент Башар Асадни Суриядаги фуқаролик урушига қайтарди. Ўз навбатида, Саудия Арабистони Ғарб давлатлари билан бирга Асадга қарши баъзи исёнкор гуруҳларни қўллаб-қувватлаб келди.

Рейтердаги мавжуд Кремелнинг маълумотларига кўра, шанба куни Путин ва шаҳзода Муҳаммад икки томонлама музокаралар ўтказишлари керак.
Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти, шунингдек Россия ва бошқа етакчи нефть ишлаб чиқарувчилари 6-7 декабрь кунлари Вена шаҳрида, нефть нархининг пасайиши туфайли, нефть бозоридаги кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун тўпланадилар.

Ар-Риёд ОПEК ва унинг иттифоқчиларига 2019 йил январидан кунига 1 млн. баррель нефть ишлаб чиқаришни камайтиришни таклиф қилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг