Путин имиджига зарба: Немис ОАВлари Пригожин исёни ҳақида

0
2903
Фото: Gavriil Grigorov/Sputnik/Kremlin/REUTERS

Германиядаги сиёсий шарҳловчиларнинг фикрича, «Вагнер» ХҲК қўзғолони президент Владимир Путиннинг имиджига зарба берди ва Россия ҳукуматининг заифлигини кўрсатиб қўйди. Баъзилар эндиликда Путин ўзини обрўсини қайта тиклай олмаслигига амин бўлишмоқда.

“Вагнер” ХҲК асосчиси Евгений Пригожин бошчилигидаги қуролли қўзғолон Кремлдаги ҳокимиятнинг заифлигини кўрсатди ва шахсан Россия президенти Владимир Путинни “ерга уриб” юборди. Немис оммавий ахборот воситалари кузатувчилари ва Россиядаги воқеаларни шарҳлаётган сиёсий таҳлилчилар ҳам шундай фикрни ёқламоқдалар.

Кланлар уруши ҳар доим путинчилар тизимнинг ажралмас қисми бўлиб келган, дейди Frankfurter Allgemeine Zeitung сиёсий шарҳловчиси Райнхард Фезер (Reinhard Veser). Лекин айнан Пригожиннинг исёни “Путин бошқарув тизимининг заиф томонларини очиб берди, бунда давлат институтлари вайрон бўлиб, ўрнига норасмий муносабатлар ва тузилмалар пайдо бўлди”, деб ёзади у.

Основатель ЧВК "Вагнер" Евгений Пригожин
Фото: www.dw.com/ «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожин

FAZ кузатувчисининг эслатишига кўра, 24 июнь куни эрталаб Путин халққа мурожаатида ҳар қандай “ички тартибсизликлар” Россия давлатчилигига “ўлим хавфи” туғдиришини айтган. «Бу биринчи навбатда унинг ҳокимиятига таҳдид. Аҳоли орасида тартибсизликлар бор экан, унинг режими буларни бостириб туриш учун воситаларга эга. Ҳудди пригожинча каби исёнлар Путин учун анча хавфлидир, чунки бу унинг кучи таянадиган тузилманинг барқарорлигини шубҳа остига қўяди «.

Пригожин билан келишув «Путиннинг мағлубияти»

Мюнхен бундесвер университети профессори Карло Масала (Carlo Masala) ҳам худди шундай фикрда. «Бу воқеа Путиннинг ҳокимият тизимида ёриқлар борлигини кўрсатади», деди у NDR радиоси орқали вазиятни изоҳлаб. «Путин учун бу натижа аслида камситишдир: охир-оқибат у ўзи ёмон кўрадиган иттифоқчиси Лукашенконинг воситачилигини қабул қилишга мажбур бўлди.»

Пригожин, аксинча, кўп масалаларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди, деб ҳисоблайди Масала. “Бу Владимир Путин учун каттагина таҳқир ва у қандай қилиб бу вазиятдан зарар кўрмасдан чиқиб кетишини билмайман”, — дея қўшимча қилади халқаро сиёсат бўйича эксперт.

Путин кун охиригача эрталабки нутқида кўрсатган қатъий позициясини юмшатиб, Пригожин билан келишувга рози бўлиши керак бўлганини Масала «Путиннинг мағлубияти» деб атади.

Пригожиннинг исёни: Путин вазиятга тайёрмасди

Путин ортга чекиниши керак эди ва бу ҳар доим турли урушаётган элиталарни яраштиришга муваффақ бўлган «президентнинг обрўсига жиддий зарар», дейди Кёлн университетининг сиёсацҳунослик профессори Томас Ягер.

Наемники ЧВК "Вагнер" и военная техника на улицах Ростова-на-Дону 24 июня
Фото: REUTERS

Пригожиннинг Москвага қарши эҳтимолий кампаниясидан махсус хизматлар аввалроқ хабардор бўлгани маълум. Айнан 1 июлда барча хусусий ҳарбий компаниялар, шу жумладан “Вагнер” гуруҳи учун Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашнинг охирги муддати эканлигини ҳисобга олинса, бу воқеалар айнан шу пайтларда содир бўлишини тахмин қилиш мумкин, дейди сиёсатшунос ntv канали эфирида. Унинг тахминича, Россия президенти яқинлашиб келаётган исён ҳақида олдиндан хабардор қилинган. «У бу вазиятга тайёргарлик кўрмаган», деб хулоса қилади Егер.

Пригожиннинг шу даражагача етишиб келгани Путин учун жуда хатарли, деб ёзади шарҳловчи Пауль Ронцхаймер (Paul Ronzheimer) Bild газетасидаги шарҳида.

“Бир вақтлар Совет Иттифоқи 1989 йилда Афғонистондаги мағлубиятдан сўнг тарқаб кетган эди. Россия қўшинлари Украинада ҳали мағлубиятга учрамаган бўлсада, аммо армиянинг аҳволи “Вагнер” каби қўшинларнинг умуман Путинга қарши бундай кучга эга бўлишига олиб келди», деб таъкидлайди журналист ва Путин у ҳар доим таърифлаб келишганидай ажойиб стратег эмаслигини  кўрсатиб берди, дея қўўшимча қилди.

«Вазият Путин назоратидан чиқиб кетди. Сиёсий раҳбарият Москвани тарк этгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бу эса уларнинг имиджга катта зарар етказади, назаримда, президент энди уни тиклай олмайди», – дейди Кёлн университетидан Томас Егер.

 

Антон Сорокин

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг