Путин G20 саммитига бормайди

0
434
Фото: kremlin.ru

Байден у билан учрашишдан бош тортганидан кейин Путин G20 саммитига бормайди, деб хабар бермоқда The Moscow Times.

Россия президенти Владимир Путин 15-16 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этиш учун Балига учмайди. Унинг ўрнига Россияни тадбирда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров боради, деб ёзади “Ведомости” дипломатик манба ва президент маъмуриятидаги суҳбатдошига таяниб.

Айни дамда Путин “саммит доирасида айрим масалаларни ҳал қилиш учун” мантиқий имкониятларни кўрмаяпти, дейди Давлат Думасининг МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Калашников. “Ғарб [Россияга қарши] тўғридан-тўғри саботаж билан шуғулланмоқда, бу эса уни ҳозир бундай суҳбат вақти эмаслигидан далолат беради ”, — деди Калашников. Айни пайтда президентнинг ўзи қарорини эълон қилиши ва унинг ўрнига ким келишини айтиши керак, дейди Кремлга яқин манба.

Путиннинг саммитга бориши эҳтимолдан йироқ эмаслигини тадбирга мезбонлик қилаётган давлат президенти Жоко Видодо ҳам бир ҳафта аввал россиялик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқот қилгани айтган эди. Бунгача Индонезия расмийлари АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятига саммит доирасида Путин билан икки томонлама учрашув ташкил этишни таклиф қилган эди. Аммо Қўшма Штатлар бу таклифни рад этди, деб ёзади Financial Times  АҚШ маъмуриятидаги манбага таяниб.

Украинадаги уруш фонида Путиннинг G20 саммитидаги иштироки ёздан бери муҳокама қилинмоқда. Яқин вақтгача Путиннинг ўзи ҳам тадбирда иштирок этишини истисно этмасди. “Россия у ерда албатта юқори савияда намоён бўлади. Балки мен ҳам борарман. Ўйлаб кўраман”, — деди президент 27 октабрь куни “Валдай” халқаро клуби йиғилишида.

Жаҳон ҳамжамияти саммит Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралари учун платформага айланиши мумкин, деб тахмин қилди. 11 октябрь куни Индонезия ташқи ишлар вазирлиги Путин ва Зеленскийнинг G 20да иштирок этишга розилигини эълон қилди.

Бироқ 24 февралдан бери ўз мамлакатини тарк этмаган Украина президенти Владимир Зеленский, агар Путин иштирок этса, саммитни тарк этишини айтди. “Менинг ва Украинанинг шахсий позицияси шундан иборат эдики, агар Россия раҳбари иштирок этса, Украина қатнашмайди”, — деди Зеленский 3 ноябрь куни.

Кремль, шунингдек, Путин ва Зеленскийнинг саммит доирасидаги учрашувини ҳам рад этди. Аммо Путин учун G20 сафари уруш бошланганидан бери илк бор Ғарб етакчилари билан учрашиш имконияти бўларди. “Россиянинг позицияси шундан иборатки, асосий қарорларни қабул қилувчи можаронинг ҳақиқий иштирокчиси каби АҚШ билан ҳақиқий мулоқот бўлиши керак. Қўшма Штатларнинг позицияси ҳам маълум – Украина бўйича ҳеч қандай қарор Украина томони иштирокисиз қабул қилиниши мумкин эмас», деб тушунтирди Россия халқаро ишлар кенгаши бош директори Андрей Кортунов.

Унинг сўзларига кўра, Украинада давом этаётган уруш фонида Россия-Америка мулоқотининг тикланиши ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. «Путин у ерга бориб, Байден билан учрашиши учун мўъжиза содир бўлиши керак», – дея хулоса қилди эксперт.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг