Путин фитначими? «Умумроссия зобитлар машварати» Украина билан урушга қарши баёнот билан чиқди

0
1031
Фото: http://ooc.su/

«Умумроссия зобитлар машварати»  («Общероссийского офицерского собрания») Украина билан урушга қарши баёнот билан чиқиб, Россия президентини Владимир Путинни уруш очиш мақсадида фитна қўзғашда айблади.

Баёнотда уруш бу- “буюк фожиа” ва “оғир жиноят” эканлиги айтилади. Хусусан, “Умумроссия зобитлар машварати” раиси генерал-полковник Леонид Ивашовнинг таъкидлашича, илгари Россия ва СССР ҳам «истисно тариқасида, бошқа йўли қолмаган холатларда» «мажбур бўлганидан» урушларда қатнашган.

“Бугунги кунда Россиянинг ўзига нима таҳдид солмоқда ва бундай таҳдидларни ўзи мавжудми? Аниқ айтиш мумкинки, ҳақиқатан ҳам таҳдид бор – мамлакат ўз тарихини якунлаш арафасида. Яшаш учун муҳим бўлган соҳалар, шу жумладан демография, доимий равишда таназзулга юз тутмоқда, аҳолининг йўқ бўлиб кетиш бўйича даражаси жаҳон рекордларини янгиламоқда», дейилади баёнотда ва Россия учун энг асосий таҳдид давлат ва ҳокимият моделидан келиб чиққан «тизимли таназзул»га юз тутган, дея баҳо берлмоқда.

Ивашовнинг таъкидлашича, ташқи таҳдидлар мавжуд бўлса-да, аммо унчалик муҳим аҳамиятга эга эмас: “Умуман олганда, стратегик барқарорлик сақланиб турибди, ядро қуроллари ишончли назорат остида, НАТО кучлари кучаймаяпти ва улар таҳдид қиладиган даражада фаол эмас”.

Истеъфодаги ҳарбийнинг фикрига кўра, Украинадаги кескинлик, ички кучлар учун «сунъий» ва «ғаразлилик» хусусиятига эга экан. Агар уруш бошланадиган бўлса «Россиянинг ўзи давлат сифатида мавжуд бўлиб қолишини» шубҳа остига қўйиши мумкин. Бу эса руслар ва украинларни бирига нисбатан ашаддий душманлар қилиб қўяди ва кўплаб қурбонлар берилади.

«Бизнинг фикримизча, давлат раҳбарияти мамлакатни тизимли инқироздан олиб чиқишга қодир эмаслигини тушуниб, оҳир оқибат Россия давлатчилигини йўқ бўлиб кетиши ва мамлакатнинг туб аҳолисини йўқ қилиш учун сиёсий йўналишни кучайтиришга қарор қилган кўринади”, дейилади баёнотда. Ивашовнинг фикрича, ҳокимятни сақлаб қолиш учун урушдан фойдаланиш мумкин экан.

“Умумроссия зобитлар машварати” Владимир Путиндан “уруш очиш учун фитна қўзғатувчи жиноий сиёсатдан воз кечишни” ва истеъфо беришини талаб қилишмоқда. Шунингдек, захирадаги ва истеъфодаги ҳарбий хизматчиларни, Россия фуқароларини “пропагандага қарши ва урушни қўзғатишга фаол қаршилик кўрсатишга” чақирмоқда.

Ғарб давлатлари малумотига кўра, Россия Украина билан чегара яқинида 130 мингга яқин аскарини жамлаган. Ўзнавбатида, Кремль ҳарбий ҳаракатлар бошлаш режалари мавжудлигини инкор этмоқда.

Маълумот учун: Леонид Григоревич Ивашов 1943 йил 31 августда ҳозирги Қирғизистон Республикаси ҳудудидаги Фрунзе вилояти, Қизил-Аскар туманида туғилган. Совет ва Россия ҳарбий ва жамоат арбоби, истеъфодаги генерал-полковник.

Геосиёсат, конфликтология, халқаро муносабатлар, ҳарбий тарих бўйича мутахассис. Геосиёсий муаммолар академияси президенти (2015 йилдан). Тарих фанлари доктори (1998), МГИМО ва МГЛУ профессори. Россия Мудофаа вазирлигининг Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи (1996-2001). Россия Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1998). «Партия дела» Бутунроссия сиёсий партияси Бош Кенгаши аъзоси.

Ивашов 1996-2001 йилларда Россия Мудофаа вазирлигининг Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Истеъфодаги генерал Ғарбни мунтазам равишда танқид қилиб келган ва НАТОнинг шарққа кенгайишига қарши чиққан. Ивашов бошчилигидаги “Умумроссия зобитлар машварати” консерватив қарашдаги заҳирадаги офицерлар уюшмаси ҳисобаланди.

Фойдаланилган манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг