Пригожин: биз АҚШ Конгресс сайловларига аралашдик

0
432
Фото: www.turkiyegazetesi.com.tr

“Кремль ошпази” сифатида танилган россиялик Евгений Пригожин АҚШдаги сайловлар ҳақида “Биз аралашдик, аралашяпмиз ва аралашишда давом этамиз. Бизга маълум бўлган, юмшоқ, аниқ, жарроҳлик йўли билан ва ўзимизга хос тарзда. Ўқ отиш операцияларимиз давомида бир вақтнинг ўзида буйрак ва жигарни олиб ташлаймиз»деди.

АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) Пригожин учун 250 минг доллар мукофот таклиф қилган.

Даъволарни тан олди

Пригожиннинг «Конкорд» компанияси томонидан берилган ёзма баёнотда Евгений Пригожиннинг 8 ноябрь сешанба куни АҚШда бўлиб ўтадиган Конгресс оралиқ сайловларига аралашишга урингани ҳақидаги айтилган даъволарга жавоби матбуотда ўрин олди.

Биз аралашдик, аралашяпмиз ва аралашишда давом этамиз

Айбловларни тан олган Пригожин, «Биз аралашдик, аралашяпмиз ва аралашишда давом этамиз. Бизга маълум бўлган, юмшоқ, аниқ, жарроҳлик йўли билан ва ўзимизга хос тарзда. Биз ўқ отиш операцияларимиз давомида бир вақтнинг ўзида иккала буйракни ҳам, жигарларини ҳам олиб ташлаймиз» изоҳ берди.

Пригожин 29 сентябрь куни берган баёнотида «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси Донбасдаги жанглар туфайли 2014 йил 1 майда ташкил этилганини маълум қилди. Санкт-Петербургда 4 ноябрда дунёнинг турли мамлакатларида фаолият юритувчи Россия хавфсизлик компанияси номи билан аталган «Вагнер» маркази очилганди.

ФҚБ Пригожин учун мукофот тайинлаган

АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) «Вагнер» гуруҳига раҳбарлик қилган россиялик тадбиркор Евгений Пригожинни тутиб берганлар учун 250 минг доллар мукофот таклиф қилди. ФҚБ расмий сайтида чоп этилган баёнотда Пригожиннинг Санкт-Петербургда жойлашган «Интернет тадқиқот агентлиги» деб номланган компанияни қўллаб-қувватлагани ва бу компания АҚШ сайловларига аралашиш учун сохта ижтимоий медиа аккаунтларидан операцияларини амалга оширгани билдирилди.

Баёнотда Пригожиннинг хатти-ҳаракати “АҚШни алдаш учун фитна назарияларини ишлаб чиқариш” сифатида тасвирланган. Баёнотда таъкидланган масалалардан бири Вашингтон округ суди Пригожинни 2018 йил 16 февралда АҚШ сайловларига аралашганлиги сабабли ҳибсга олиш учун ордер бергани эди. ФҚБ Пригожинни «энг кўп қидирувда бўлганлар» рўйхатига қўшганига эътибор қаратган баёнотда, Пригожиннинг ҳибсга олинишида фойдаланиладиган ҳар қандай маълумотни олиб келган ҳар бир кишига 250 минг долларгача пул мукофоти берилиши ҳам билдирилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг