Украина инқирози фонида Польша оммавий ахборот воситалари маълумотларни текширмай қўйишди ва сохта ахборотларни тарқатишда давом этмоқда, дея хабар бермоқда “Северная газета”.
Польшалик журналист Агнешка Пикулицка юқоридаги суратни эълон қилди ва суратда Нукус йўлларида кўп қон тўкилаётгани ва йўллар қонга беланганини таъкидлади.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг айтишича, бу қон эмас, балки ҳуқуқ-тартибот идораларининг сув пуркагичларида бўлган рангланган сувдир. Бу намойишчиларни белгилаш ва кейин уларни аниқлаб, қўлга олиш учун бўяладган сув.
Агнешка Пикулицка бундан хабар топгач, фейк тарқалгани учун узр сўраб пост ёзди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари бу польшалик журналистни Ўзбекистон ҳақида сохта маълумот тарқатганликда бир неча бор айблаб чиққан эди.