21 октябрь куни Покистоннинг Панжоб вилояти Лаҳор шаҳридаги ичимликлар заводида йирик портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, бир киши яраланган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ёнғин қозонхоналардан бирининг портлашидан келиб чиққан ва корхона биносини қамраб олган. Ёнғинни ўчириш учун воқеа жойига 7 та ўт ўчириш гуруҳи жалб этилган. Ёнғин атрофдаги биноларга ҳам зарар етказган.
Таъкидланишича, ўлганлар орасида завод ишчиларидан бири ҳам бўлган. Завод қўриқчиси куйиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 22 декабрида Карачида муз заводидаги қозон ҳам портлаб кетган. Портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган.