Якшанба куни тонгда Покистон жанубида Лаҳорга кетаётган поезднинг саккизта вагони релсдан чиқиб кетди. Оқибатда, камида битта йўловчи ҳалок бўлди ва 40 киши жароҳат олди.
“Ушбу бахтсиз ҳодиса Синдҳ вилоятининг жанубидаги Роҳри ва Санги станциялари ўртасида содир бўлган бўлиб, у ҳар икки йўналишда ҳам темир йўл ҳаракатининг вақтинча тўхтатилишига сабаб бўлган” дейди темир йўл расмийси Камран Лашари.
Вагонларнинг релсдан чиқиб кетишига нима сабаб бўлганлиги ҳозирча аниқ эмас. Темирйўл вазири Аъзам Савати ушбу ҳолат сабаби текширилаётгани ва ҳукумат вафот этган аёлнинг оила аъзоларига, шунингдек, барча жароҳатланганларга товон пули тўлашини маълум қилди.
Покистонда поездлар билан боғлиқ авариялар тез-тез юз беради. Мамлакат ҳукумати темирйўлларнинг инфратузилмаси, жумладан эскирган йўлларни такомиллаштиришга кам эътибор бериши ҳам бунга сабаб бўлади.