Покистонда Имрон Хон таъқиқи: нутқлари эфирга узатилмайди

0
819
Фото: turkiyegazetesi.com.tr

Покистон Электрон Оммавий ахборот воситаларини тартибга солиш бошқармаси (ПЕМРА) собиқ бош вазир Имрон Хоннинг чиқишларини телевидение орқали кўрсатишни тақиқлади. Тақиқланиш сабаби сифатида Хоннинг «давлат муассасалари томонидан суиқасд уюштириш каби асоссиз айбловлар билан туҳмат қилгани» айтилди.

«Халқ орасида нафрат уйғотиши мумкин»

ПЕМРА томонидан берилган баёнотда, Хоннинг нутқлари ва матбуот анжуманларининг барча сунъий йўлдош каналларида кўрсатилиши тақиқлангани билдирилди.

Баёнотда, Хоннинг нутқларига давлат муассасалари томонидан суиқасд режалаштириш каби асоссиз иддаолар билан туҳмат қилингани таъкидланиб, бу мазмундагиларнинг нашр этилишининг жамоат тартибини бузиши ва халқ орасида нафрат уйғотиши мумкинлигига эътибор қаратилди.

Имрон Хоннинг баёнотлари кўплаб қонунларни бузгани қайд этилган баёнотда, қарорга риоя қилмаган телеканалларнинг лицензиялари олиб қўйилиши мумкинлгии таъкидланди.

21 август куни ПЕМРА Хоннинг чиқишларини «давлат муассасалари ва амалдорларга таҳдид қилгани» сабаб, телевидение орқали жонли эфирга узатишни тақиқлади.

ИМРОН ХОН ҲУКУМАТИ АПРЕЛЬ ОЙИДА ҚУЛАДИ

Покистонда 10 апрел куни парламентда ишончсизлик овоз йиғиши ўтказилганда Имрон Хон ҳукумати 174 нафар “йўқ” овози билан қулади.

Мамлакатда уч марта бош вазирлик қилган Навоз Шарифнинг укаси Шаҳбоз Шариф 11 апрел куни парламентда ўтказилган сайловда мутлақ кўпчиликнинг қўллаб-қувватлаши билан 174 овоз билан бош вазир этиб сайланди.

Хонга суиқасд уюштириш

Хон, коалиция ҳукумати муддатидан олдин сайловлар эълон қилмагани сабабли 28 октябрь куни Лаҳордан Исломободга юриш бошлади.

3 ноябрь куни Вазирободда унинг карвонига қарата ўқ узилиши натижасида Хон икки оёғидан яраланган эди. Қуролли ҳужумда Ханнинг оёғига 4 ўқ тегди. Ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 13 киши яраланди.

АРМИЯДАН ЗАРАР

ПТИ раҳбари Хон, кеча Лаҳорда даволанаётган касалхонада матбуот вакилларига берган баёнотида, Вазирободга жўнаб кетишидан бир кун олдин унга қарши суиқасд режаси борлиги ҳақида маълумот олганини айтди. Вице-президент генерал-майор Файсал Носирнинг режаси бор эди” дея гапирган эди.

Хан, Исломободга юриш бошлаганида, бу одамларнинг фаол иштирокини кўрганини ва шу сабабдан ўзининг ўлдирилишини исташаётганини айтди.

 ҳарбийлари томонидан берилган баёнотда Хоннинг муассасага қарши баёнотлари “масъулиятсиз айбловлар” сифатида баҳоланиб, улар кескин қораланади.

Манаба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг