Покистон террорчиликни молиялаштиришда айбланган ташкилот раҳбарини ҳибсга олди

0
1234
Фото: REUTERS/Anindito Mukherjee

Шанба куни Покистон жангари ташкилотнинг етакчиси Заки ур Раҳмонни ҳибсга олди. Ушбу шахс 2008 йилда Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида юз берган қўпорувчилик ҳаракатларини молиялаштиришда айбланган.

«Таъқиқланган “Лашкари Таиба” ташкилоти раҳбари Заки ур Раҳмон Лахви терроризмни молиялаштиришда айбланиб ҳибсга олинди. У жангарилар фаолияти учун маблағ йиғиш ва уни тарқатишда гумонланмоқда», деди Покистоннинг Панжоб вилоятидаги Терроризмга қарши кураш департаменти матбуот котиби.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциялар бўйича қўмитаси Лахвини “Лашкари Таиба” ҳарбий операциялари бошлиғи эканлигини таъкидлайди ва уни бошқа мамлакатларда, жумладан, Чеченистон, Босния, Ироқ ва Афғонистондаги жангарилар фаолиятида иштирок этганликда айблайди.

Лахвининг адвокати Имран Гилл унинг ҳибсга олинганлигини тасдиқлади ва Лахвининг иши келаси ҳафта судда кўриб чиқилишини айтди. Аммо, Гилл бошқа саволларга жавоб бермаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг