Покистон президенти Трампнинг твитига жавоб берди

0
1537

Ироққа қўшин киритилиши – АҚШ ташқи сиёсатидаги энг катта муваффақиятсизликдир, дея хабар беради Анадолу.

Покистон президенти Ариф Алви АҚШ президенти Дональд Трампнинг навбатдаги твиттерига муносабатини билдирди.

Трамп ўзининг Twitterида АҚШ Сенатори Рэнд Полнинг Америка Қўшма Штатлари бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақидаги баёнотига жавоб берди.

«Ироққа қўшин киритиш АҚШ ташқи сиёсатидаги энг катта муваффақиятсизликдир», деб ёзади Трамп.

Покистон президенти Трампнинг твитини шарҳлаб, бундай ҳаракатлар мамлакатларга катта зарар етказиб, уларни «синов майдончасига» айлантирмоқда

Кейинги қадам, бундай аралашувлар оқибатларини бартараф этишдир, деди Алви.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг