Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг 25 октябрь куни журналистларга берган интервьюсида, НАТО раҳбарияти Суриянинг шимоли-шарқидаги вазият барқарор эмаслигини ва «узоқ муддатли халқаро ечимлар»ни ишлаб чиқиш ниятида эканлигини таъкидлаб ўтди.
Бу ҳақида Столтенберг Германиянинг Сурияда «кўп қиррали» хавфсизлик зонасини яратиш ташаббусига изоҳ бера туриб айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Москва Германия Мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауернинг ушбу таклифини «қадрлади» ва унинг фойдасизлигини таъкидлади.
Айни пайтда Суриянинг шимолидаги вазият Россия-Туркия ўзаро англашув меморандуми доирасида ҳал қилинмоқда.
«Биз зўравонликнинг камайишини қўллаб-қувватлаймиз, аммо шу асосда узоқ муддатли ва барқарор ечимни топишимиз керак», деди Столтенберг бу масала бўйича.
«Мен буни халқаро миқёсда мувофиқлаштириш бўйича ташаббусларни олқишлайман», дея қўшимча қилди НАТО бош котиби.
Бугунги кунда Суриянинг шимоли-шарқидаги вазият НАТО кучларининг ҳозир бўлишига муҳтож эмас, чунки АҚШ ҳарбий кучлари Сурияни тарк этгандан сўнг Дамашққа бир қатор ҳудудлар қайтарилди.