Кремль, G20 саммитида АҚШ маъмуриятининг икки раҳбар учрашувини бекор қилиш бўйича қароридан афсусда
Кремль, Буэнос-Айресдаги G20 саммитида Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги учрашувни бекор қилиш бўйича АҚШ ҳукумати қароридан афсусда, деди Россия президент матбуот котиби Дмитрий Песков. Унинг баёнотини РИА Новости келтирмоқда.
Песковнинг сўзларига кўра, учрашувни бекор қилиш икки томонлама ва халқаро кун тартибига оид жиддий масалалар бўйича мунозараларни номаълм муддатларга қолдириб юборишни англатади. Шу билан бирга, Кремль матбуот котиби Владимир Путиннинг Трамп билан алоқа ўрнатишга тайёр эканини таъкидлади.
Аввалроқ Дональд Трамп Владимир Путин билан учрашувни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарди. У G20 саммити доирасида Аргентинада ўтказилиши керак эди. Россия ва АҚШ раҳбарлари ўртасидаги музокаралар учун икки соатдан ошиқ вақт белгиланган эди.
Трампнинг айтишича, Путин билан учрашувни бекор қилиш бўйича қарорни, Керч бўғозидаги ҳодиса ҳақидаги ҳисоботни ўқиб чиқиб қабул қилган. У бундай қадам «барча томонларнинг манфаатларига» қаратилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, агар вазият ҳал этилса, у Россия раҳбарияти билан учрашишга тайёр.
Киевнинг маълумотларига кўра, 25 ноябрь куни учта Украина ҳарбий денгиз кучлари кемалари Керч бўғозида қурол ишлатилган ҳолда, асирга туширилган. Олти нафар украиналик денгизчилар жароҳатланган.
Россия ФХХ (ФСБ) идораси Украина кемаларининг Россия чегарасини бузганлигини ва Қора денгизда қўлга олинганлигини, уларни тўхтатиш учун қурол ишлатилганини таъкидламоқда. Украина Россиянинг бу ҳаракатларини агрессия деб атаган.