Перуда мумиён топилди

0
561
Фото:ria.ru

Қадимшунослар Перудаги ерости дахмаларининг бирида арқон билан ўраб боғлаб ташланган ғалати мумиёни топишди, деб ёзмоқда Daily Mail.

Олимлар жинси ҳали аниқланмаган инсон қолдиғини Кахамаркилья туманида топишди. Мазкур ҳудуд пойтахт Лимадан бир неча километр узоқликда жойлашган.

Экспертларнинг сўзларига қараганда, мумиёнинг ёши 800 дан то 1 минг 200 йилгача бўлиши мумкин ва у инклар цивилизациясигача бўлган даврга мансуб. «Мумиёнинг асосий ўзига хослиги шундаки, унинг танаси арқон билан ўраб боғлаб ташланган, марҳум юзини қўллари билан беркитиб олган», – дейди қазишма ишларига раҳбарлик қилган профессор ва археолог Питер Ван Дален Луна.

Унинг изоҳ беришича, мумиёнинг ғалати ҳолатда тургани қандайдир “дафн қилиш расм-русуми” билан боғлиқ бўлиши мумкин. Унинг тушунтиришича, мумиёланган киши Перу ҳудудидаги Анд тоғларида инклар пайдо бўлишидан тахминан 200 ёки 600 йил аввал яшаган. “Янада аниқ фактлар қўшимча тадқиқотлар натижасида маълум бўлади”, дейди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг