Пелоси Тайван билан бирдамликда ҳаракат қилишга ваъда берди. Хитой эса ҳарбий машқларини бошлаб юборди.

0
660
Фото: Reuters
Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси ўзини-ўзи бошқарадиган оролни «дунёдаги энг эркин жамиятлардан бири» сифатида олқишлагани ва АҚШ у билан ҳар доим бирдам бўлишига ваъда берди. Ўз навбатида, Хитой буни кескин қораламоқда.
Хитой ўзи ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблаган давлатга, яъни Тайванга Пелоси хонимнинг ташрифидан норози эканлигини, ҳарбий ҳаракатлари орқали, АҚШнинг Пекиндаги элчисига қўнғироқ қилгани ва Тайвандан қишлоқ хўжалиги импортини тўхтатганлиги билан кўрсатиб қўймоқчи бўлди.
Тайван Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Хитойнинг режалаштирилган ҳарбий машғулотларининг бир қисми Тайваннинг денгиз ва ҳаво ҳудудидан 12 миля масофадаги узоқликда бўлиб ўтмоқда экан. Бу ҳаракатни Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали ходими, журналистларга «Тайванни денгиз ва ҳаводан блокка олиш билан баробар» деб таърифлади.
Пелоси ўз ташрифини расман эълон қилмаган ҳолда, Конгресс делегацияси билан бирга келди. Хитойнинг бир неча марта огоҳлантиришларига қарамай Пелосининг Тайванга келиши, АҚШнинг Тайван демократиясига содиқлигини кўрсатади.
«Бизнинг делегациямиз, бу ерга Тайвандан воз кечмаслигимизни аниқ айтиш учун келди», деди Пелоси Тайван президенти Цай Инвенга.
«Ҳозир ҳар қачонгидан ҳам Американинг Тайван билан бирдамлиги жуда муҳим»
«Парламентга мурожаат қилиб, Пелоси АҚШнинг Хитой билан рақобатлаша оладиган чипишлаб чиқариш  саноатини кучайтиришга қаратилган янги АҚШ қонунчилиги «АҚШ-Тайван иқтисодий ҳамкорлиги учун кўпроқ имкониятларни тақдим этишини» айтиб ўтди.
Хитой Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми деб билади ва уни назорат қилиш учун куч ишлатишдан ҳеч қачон воз кечмаган. Қўшма Штатлар бу ташрифни Хитой Тайванга қарши ҳарбий ҳаракатлар учун баҳона сифатида ишлатишдан огоҳлантирди.

1997 йилда Нют Гингрич Тайванга ташриф буюрган АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг охирги спикери эди. Аммо Пелосининг ташрифи Хитой-АҚШ муносабатларининг кескин ёмонлашуви фонида содир бўлди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пелосининг ташрифи Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорликка жиддий путур етказишини, “Хитой-АҚШ муносабатларининг сиёсий асосига жиддий таъсир кўрсатишини ҳамда Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини жиддий равишда бузишини” таъкидлади.

Пелоси келишидан олдин Хитой ҳарбий самолётлари Тайван бўғозини ажратиб турувчи чизиқ устидан учиб ўтган. Хитой армияси юқори шай ҳолатда эканлигини ва Пелосининг ташрифига жавобан “мақсадли ҳарбий амалиётлар” бошлашини билдирди.
Оқ уйнинг миллий хавфсизлик вакили Жон Кирби сешанба куни Пелоси келганидан сўнг, Қўшма Штатлар Хитойнинг таҳдидлари ёки жанговар риторикаси билан «қўрқитолмаслигини» ва унинг ташрифи инқироз ёки можаро келтириб чиқариши учун ҳеч қандай сабаб бўлолмаслигини айтиб ўтган.
Хитой Тайванга нисбатан «иқтисодий мажбурлаш» қўллаши мумкинлигини, Кирби, АҚШ-Хитой муносабатларига таъсири Пекиннинг яқин кунлар ва ҳафталардаги ҳаракатларига боғлиқ бўлишини қўшимча қилди.
«Хитой амбициялари»
Қўшма Штатлар Тайван билан расмий дипломатик алоқага эга эмас, лекин АҚШ қонунчилигига кўра, уни ўзини ҳимоя қилиш учун воситалар билан таъминлаши шарт. Хитой АҚШ расмийларининг Тайванга ташрифини оролдаги мустақиллик тарафдорлари лагерига далда берувчи сигнал сифатида баҳоламоқда.
Тайван Хитойнинг суверенитетга даъвосини рад этиб, орол келажагини фақат тайванликлар ҳал қилиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Тайван Вазирлар Маҳкамаси чоршанба куни ҳарбийлар огоҳлик даражасини оширганини маълум қилди. Орол мудофаа вазирлиги сешанба куни,  21 та Хитой самолёти ҳаво мудофааси идентификация зонасига кирганини ва Хитой атрофдаги сувларда машғулотлар ўтказиб, муҳим порт ва шаҳарларга таҳдид солишга уринганини айтди.
Чоршанба куни Reuters агентлигига унинг хавфсизлик режалари билан таниш бўлган Тайваннинг юқори мартабали амалдори: «Машқ қилиш жойлари Ҳинд-Тинч океанидаги энг гавжум халқаро каналлар ичида» эканлигини маълум қилди.
“Биз Хитойнинг Тайван бўғозини халқаро бўлмаган сувга айлантириш, шунингдек, Тинч океанининг ғарбий қисмидаги биринчи ороллар занжиридан ғарбдаги бутун ҳудудни ўзининг таъсир доирасига айлантиришга интилаётганини кўряпмиз”, — деди манба.
Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг