Пелоси Тайпейга йўл олган пайтда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Тайван шарқига тўртта ҳарбий кемани жойлаштирди

0
48
Фото: Famer Roheni/ REUTERS

Сешанба куни, АҚШ Конгресси палатаси спикери Ненси Пелосининг оролга ташрифи Хитойнинг ғазаби фонида, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлар тўртта ҳарбий кемаси, жумладан, самолёт ташувчисини Тайван шарқига жойлаштирди.

USS Ronald Reygan авиаташувчи ҳарбий кемаси Жанубий Хитой денгизи орқали ўтган. Ҳозирда, таҳминан, Тайван ва Филиппин шарқида ва Япония жанубида жойлашган, деди Reuters агентлигига берган интервьюсида  АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вакили.

«Бу кемалар ҳавфсизлик учун жойлаштирилди, бу шунчаки, одатий учрашув, холос», деди амалдорлардан бири. Лекин, улар аниқ қаерга жойлаштирилгани ҳақида маълумот беришмади.

Эслатиб ўтамиз, Ненси Пелоси кеча, 2 август куни кечқурун Тайпейнинг Соншан аэропортига етиб келди. Бу АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикерининг 1997 йилдан бери оролга қилган илк сафари бўлди.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг