Пашинян Путиндан ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

0
758
Фото:(armeniasputnik)

Озарбайжонликлар билан келишув бвжарилмагани сабаб Пашинян Путинга мурожаат қилди

Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян жума куни Парламентда Россия Президенти Владимир Путинга ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилганини айтган.

У бир кун олдин Путин билан телефон орқали суҳбатлашганини эслади, шундан сўнг Россия томони Арманистон ҳали ҳам ҳарбий ёрдам сўрамаганлигини айтган.

«Бу бизнинг ёндашувларимиз аслида бир хил бўлганлиги сабабли рўй бермади ва Россия раҳбари ҳам Озарбайжон кучлари Арманистон Республикаси чегараларидан ташқарига қайтиши керак деб ҳисоблайди», деди Пашинян.

Шунингдек у Озарбайжон қуролли кучлари Арманистон ҳудудидан 14 май куни чиқиб кетиши тўғрисида келишувга эришилганлигига, аммо ушбу шартнома қисман амалга оширилгани, тўлиқ амалга оширилмаганига аниқлик киритди.

«Озарбайжонликлар тарк этган ҳудудлар бор. Аммо келишув тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли, бугун мен 1997 йилда имзоланган Дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам шартномаси ва Арманистон-Россия кучларини Арманистонга, шу жумладан ҳарбий ёрдамни кўрсатиш учун кучларни бирлаштириш тўғрисидаги шартномага мувофиқ Россия Президентига мурожаат қилдим » деб айтган Пашинян

Maнбa: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг