Пальма оролида вулқон отилди, ундан оқиб чиққан лава автомобил йўлини тўсиб қўйган

0
213
Фото:yandex.ru

Испаниянинг Пальма оролидаги Кумбре-Вьеха вулқонидан оқиб чиққан лава автомагистрални кесиб ўтди ва оролнинг қолган қисмидан нисбатан хавфсиз деб топилган ҳудудни ажратиб қўйди. Бу ҳақда Еuronews хабар қилмоқда.

Камбре-Вьеха вулқони икки ярим ойдан бери отилмоқда. Бу вақт ичида лава 1 минг юз гектар майдонни ёқиб юборган, 2 минг 8 юзга яқин биноларни вайрон қилган.

Олимларнинг фикрича, вулқон ҳозир “вақтинчалик фаол” фазада. Ҳозир тинч, лекин баъзида лава оқиб, кул отилиб чиқади. Эвакуация пайтида кўплаб мушуклар оролда қолган, энди улар овқат қидирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Испаниянинг Пальма оролида (Канар ороллари автоном ҳамжамияти) сентябрь ойи охирида бир неча зилзилалардан сўнг вулқон отилиб чиққан эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг