«Озод Гонконг» намойишчилари аэропортни қамраб олишди.

0
2130
Манба: REUTERS/Edgar Su

Жума куни Демократияни қўллаб-қувватлашга ва «Озод Гонконг» дея бақираётган мингдан ортиқ намойишчилар Хитой ҳукумати томонидан бошқариладиган шаҳар аэропортига тўпланишди. Бу хақда Reuters хабар бермоқда.

Гонконг аэропорти маъмурияти намойиш аэропорт ишига таъсир этмаслигини айтди, аммо йўловчиларга, тирбандлик хавфларни ҳисобга олган ҳолда, аэропортга эрта келишни маслаҳат беришди.

Оломон кутиш залини деярли ярмини тўлдирилди.

«Сўнгги бир неча ҳафта давомида дунё бизни кузатмоқда», деди авиация соҳасидаги бошқа ходимлар билан норозилик намойишини ўтказишда ёрдам бераётган собиқ учувчи ва қонун чиқарувчи Жереми Тем.

«Аэропорт барча сайёҳларга Гонконгда нима бўлаётганини тушунтиришнинг энг тўғри усули деб ўйлаймиз» деди у.

“Менимча, Гонконг тоза ва хавфсиз шаҳар. Норозилик менинг Гонконг ҳақидаги тасаввуримни ўзгартирмади”, деди 22 ёшли Себастян Ваннест, Янги Зеландиядан келган сайёҳ.

«Мен полициянинг шафқатсизлиги тўғрисида билмасдим … Сайёҳ сифатида мен Гонконг аҳолисининг сўз ва йиғилиш эркинлигини ҳурмат қиламан», деб қўшимча қилди у.

Сингапур ўз фуқароларини Гонконгнинг норозилик намойишлари ўтказиладиган жойларидан узоқлашишга ва аэропортда намойиш ўтказилмасликка чақирди.

1997 йилда Хитойга қўшилган собиқ Британия мустамлакасида икки ойдан буён норозилик намойишлари бўлмоқда. Намойишлар сабабли Пекиндаги Коммунистик партия раҳбарлари энг ёмон сиёсий инқирозга дуч келдилар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг