Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги жанг майдонида Арманистон армияси томонидан «Искандер» ракета тизимларидан фойдаланиш изларини топди. Озарбайжоннинг Миналардан тозалаш агентлиги (АНАМА) вакиллари тегишли топилмалар ҳақида гапиришади.
Ўтган йилнинг декабридан бошлаб озарбайжонлар Шуши ҳудудида топилган снарядларни миналардан тозалаш ва зарарсизлантириш билан шуғулланмоқдалар. Шу тариқа 15 март куни иккита портламаган ракетанинг қолдиқлари топилди. Мутахассислар топилган қуролларнинг идентификация рақамини аниқладилар – 9М723, бунинг асосида ушбу ракеталар Искандарга тегишли деган хулосага келишди.
Аввалроқ, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Арманистон қуролли кучларида Искандaр тизимларининг сифати пастлиги ва эскирганлигини таъкидлаган эди. Унга кўра, Ереван НКРда фойдаланган Искандарлар портламаган ёки фақат 10 фоизга портлаган. Кейинчалик унинг Арманистон ҳарбийлари томонидан Искандарни ишлатиши ҳақидаги баёноти Ереванда сиёсий инқироз бошланишига туртки бўлди.
Россия ҳукумати Арманистон ҳарбийлари томонидан «Искандар» дан НКРдаги уруш пайтида фойдаланилганлиги ҳақидаги маълумотни рад этиш билан чиқишди. Россия мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, объектив бошқарув тизимлари томонидан тасдиқланган маълумотларга кўра, ушбу турдаги ракета тизимлари тан олинмаган республикадаги ҳарбий можаро пайтида ишлатилмаган.
Бош саҳифа Янгиликлар Озарбайжон уруш пайтида ишлатилган арманча «Искандар» қолдиқларини намойиш этди