Саудия Арабистони Бош консулхонаси яқинида ўрнатилган кузатув камералари, ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчига ўхшаган одамни тасвирга олган.
Кадрларда тасвирланишича, Саудия махфий хизмати ходими, 57 ёшли Мустафо ал-Маданий, Қошиқчи ниқоби остида яширинча, дипломатик миссия ҳудудидан чиқиб кетмоқда.
Буткул ўхшатиш учун улар журналистнинг соқолига ўхшаш, юзида сунъий соқолни ёпишитириб қўйишган.
Америка оммавий ахборот воситалари юқори мартабали манбага таяниб хабар қилишларича, Ал-Мадани Истанбулга Қошиқчининг қиёфадоши сифатида олиб келинган ва қотиллик олдиндан режалаштирилган.
Эслатиб ўтиш керакки, Саудия ҳукумати жиноят тасодифан содир этилган, деб даъво қилиб келмоқда.
Консулликдаги шахслар публицистни ўз ватани Саудия Арабистонига қайтариб жўнатишни исташган, бироқ у қаршилик кўрсатган ва бақириб юборган, шундан кейин публицистни оғзини тутишга ҳаракат қилишган, аммо зўр бериб юборишган ва бўғиб қўйишган.