«Орион » Ойга яқинлашмоқда. Бу қандай бўлишини кўринг (видео)

0
912
Фото: hightech.fm

Ўтган ҳафтада учирилган Артемида Ой миссиясининг “Орион” космик кемаси Ойга етиб келди. Қурилма Москва вақти билан 15:44 да Ернинг табиий сунъий йўлдошидан минимал масофадан ўтади. НАСА  жонли эфирда бу жараённи намойиш этиб боради.

 

Максимал яқинлашиш нуқтасида “Орион” Ой юзасидан тахминан 130 км масофада учиб ўтади. Ушбу гравитацион маневр космик кемага Ойнинг орқа томонига учиш учун зарур бўлган тезланишни олиш имконини беради. НАСА режасига кўра, у яна 64 000 км масофани босиб ўтиши керак. Бундай ҳолда, Ердан умумий масофа 450 минг км дан ортиқ бўлади. Бу эса, инсон ичида туриб бошқарадиган ҳаво кемасининг, ҳар қачонги масофадан кўра узоқроққа учишидир.

Тасвирлар НАСАга тегишли

Аввалроқ НАСА кеманинг қуёш панелларига ўрнатилган камералар томонидан олинган бир нечта селфиларни эълон қилган эди. Улар орасида Ер фонида суратга олинган сурат ва коинотдаги селфи ҳам бор.

Ойнинг нариги томонига ўтиш пайтида сунъий йўлдош билан алоқа бир муддат узилиб қолади, бироқ томошабинлар НАСА томонидан яратилган махсус сайт орқали кеманинг тахминий жойлашган ҳолатини кузатишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Артемида” миссияси НАСАнинг “Аполлон” лойиҳаси тугагандан сўнг, навбатдаги Ойга қайтишга уринишидир. Агар жорий парвоз пайтида ҳаммаси яхши кечса, бир йилдан сўнг АҚШ космик агентлиги худди шу йўналиш бўйлаб бошқариладиган миссияни жўнатишни режалаштирмоқда. «Артемида-3» эса, узоқ танаффусдан сўнг Ернинг сунъий йўлдошига қўнадиган биринчи миссия бўлиши мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг