Яқинда Оқ уй Президенти маъмурияти президент Дональд Трампнинг Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан телефон орқали суҳбатларининг ёзувларига киришни чеклаш бўйича тадбирларни бошлади. Бу ҳақида CНН манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, маъмурият томонидан ёзувларга кириш имконияти чекланган иккита телефон суҳбати ёзуви ҳақида гап кетмоқда.
Бундан ташқари, валиаҳд шаҳзода билан бўлган суҳбатда, журналист Жамол Хашкажийни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги элчихонасида ўлдирилиши ҳақида гап кетган, аммо CНН хабарига кўра, суҳбатда АҚШ миллий манфаатларига таҳдид соладиган ҳеч нарса йўқ эди.