Олимлар озишни истаган кишилар учун ичак микрофлорасидаги бактерияларга эътибор қаратишни тавсия қилишмоқда. Чунки, кўпинча баъзи кишилар ҳар қанча парҳез қилсалар ҳам оза олмайдилар, баъзилар эса аксинча. Бунга эса ичак микрофлорасидаги бактериялар сабабчи экан.
Мейо клиникаси мутахассислари ўтказган тадқиқотларидан маълум бўлишича, инсоннинг ҳазм қилиш тизимида ҳаёт кечирувчи бактериялар сони инсон тансаидаги мавжуд микроорганизмлар сонидан 10 баравар кўпроқ экан. Маълум бўлишича, ҳар бир бактерия инсон организмидаги маълум бир вазифани баажаради.
Олимлар озиш учун парҳез қилаётган 17 ёшдан 65 ёшгача бўлган кишилар гуруҳини назорат қилдилар. Уларнинг ахлатларидан намуна олиб, лаборатория текширувидан ўтказдилар. Тадқиқот натижасида маълум бўлдики, озишга эришган кишилар гуруҳи ва оза олмаган гуруҳнинг бактериялари икки хил экан.
Яъни, озишга муваффақиятли эришган гуруҳ вакилларидан phascolarctobacterium бактериялари топилган. Озиш ҳаракати муваффақиятсиз якунланган гурҳда эса dialister бактериялари топилган. ҳулоса шуки, ҳар бир озишни истаган киши энг аввало ичак бактериолоигк хусусиятига эътиборли бўлиши ва шундан келиб чиқиб парҳез қилиши лозим экан.