Олимлар глобал иссишни камайтириш учун “Космик пуфакчаларни” ихтиро қилишди

0
753
Фото: Daily Mail

Массачусетс технология институти олимлари глобал исишга қарши курашиш учун Ер ва Қуёш ўртасида қуёш нурланишини тўсиб қўювчи “космик пуфакчалар”ни жойлаштиришни таклиф қилмоқда, деб хабар бермоқда Daily Mail.

“Космик пуфакчалар” махсус қалоқонлар бўлиб, улар ерни қуёшнинг кучли нурланишидан ҳимоя қилади.

Олимларнинг фикрича, эриган кремнийдан ясалган Бразилия ҳудудидек келадиган бу пуфакчалар Ерни кучли қуёш нурланишидан ҳимоя қилиши ва шу тариқа сайёрадаги глобал исишни камайтириши мумкин.

Фото: Daily Mail

Олимлар аллақачон лабораторияда бундай космик пуфакчаларнинг кичикроқ нусхаларини синаб кўришган ва улар ўз самарадорлигини кўрсатган.

Ушбу шарлар ёрдамида қуёш нурланишининг 1,8 фоизини қайтариш имкониятига эга бўлади. Бу Ердаги глобал исишни сезиларли даражада пасайишига олиб келади. Тадқиқотчилар ушбу космик пуфакларни Жеймс Уэбб космик телескопи жойлашган сайёрамиздан 1,5 миллион км узоқликда жойлаштиришни таклиф қилишмоқда. Боиси, бу қуёш радиациясини Ерга етиб боргунча ушлаб туриш учун идеал жой, дейиди олималр.

Фото: Daily Mail

Таклиф этилаётган “космик пуфакчалар” лойиҳаси фантазияга ўхшаб кўринаётган бўлсада, бундай лойиҳалар аллақачон Ерда амалга оширилмоқда. Ана шундай лойиҳалардан бири, 2021 йилда Бирлашган Араб Амирликлари Дубайга ёмғир ёғдириш ва ҳаво ҳароратининг пастлиги туфайли жазирама иссиқлик даражасини сезиларли даражада камайтириш учун фойдаланган.

Аммо америкалик олимлар геоинженерия лойиҳалари ер сайёрасига хавф туғдириши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Бунинг ўрнига атмосферага зарарли чиқиндилар миқдорини камайтириш ҳақида ўйлаш керак. Қуёш нурларини акс эттирувчи технологияларга келсак, масалан, космик пуфакчалар фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин, деб ҳисоблашмоқда америкалик олимлар.

СО2 нинг салбий таъсири ҳали ҳам мавжуд. Бу эса келажакда қандай оқибатларга олиб келиши номаълум. Ахир, бу нафақат экологик муаммоларни, балки сиёсий хавфларни ҳам келтириб чиқариши мумкин, дейишмоқда олимлар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг