Олимлар чивинларнинг коронавирус ташувчилари эмаслигини аниқлашди

0
1891
Фото: Reuters

Чивинларнинг коронавируснинг ташувчилари бўлиши мумкинлиги борасида олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, бу ҳашаротлар касалланган одамдан бошқа одамга CОVID-19 ни ташиб юрмайди.

“Илмий хабарлар” журналида чоп этилган ушбу тадқиқотда аниқланишича, табиатда кўп учрайдиган учта чивинларнинг организмида коронавирус кўпая олмайди. Шунинг учун чивинлар CОVID-19 билан касалланган одамни чаққанда ҳам у касалликни бошқа одамларга юқтирмайди.

“Биз шуни кўрсатиб бердикки, коронавирус ушбу чивинлар организмида кўпая олиш қобилиятига эга эмас ва айнан шу сабаб чивин инфекцияга чалинган беморнинг танасидан қон сўриб олганда ҳам вирусни бошқа одамларга ташимайди” деб ёзган ушбу тадқиқот муаллифлари.

Ушбу тадқиқот Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг чивинлар вирус ташувчилари эмас, деган баёнотини тасдиқлади.

“Коронавирус чивин чақиши орқали юқмайди” деган эди ЖССТ.

“ЖССТ чивинлар вирусни ташиб юрмаслигини таъкидлаганди. Бизнинг тадқиқотимиз эса ушбу маълумотни тасдиқлаган биринчи илмий изланиш бўлди” дейди мазкур тадқиқотда қатнашган АҚШлик олим Стефен Ҳиггс.

Коронавирусни ҳайвонлар ташиб юриши ёки ундай эмаслиги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда. Коронавируснинг келиб чиқиши борасидаги назариялардан бири ҳам ҳайвонларга боғланган бўлиб, бу пандемиянинг манбайи Хитойнинг Уҳан шаҳридаги ёввойи ҳайвонлар бозоридан сотиб олинган кўршапалак бўлганлиги ҳақида фикрлар мавжуд.

Шунингдек, йўлбарслар, мушуклар ва итлар орқали ҳам коронавирус тарқалаётгани ҳақида ҳам хабарлар бор. Аммо, одамлар орасида коронавирус тарқалишинг умумий ҳисобида бу ҳайвонлар орқали касалликни юқтириб олганлар сони жуда ҳам кам миқдорни ташкил қилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг