Оксфорд луғати йил сўзини маълум қилди

0
717

Оксфорд инглиз луғати goblin mode (“гоблин режими”) иборасини 2022 йилнинг сўзи деб тан олди. Бу ҳақда луғат веб-сайтида хабар қилинди.

“Goblin mode” – бу ижтимоий меъёрларни рад этиш билан бирга ўз хоҳиш-истакларини қондириш, дангасалик, бепарволик ва очкўзликка мойил бўлган хатти-ҳаракатларнинг бир туридир.

Маълумот учун, ушбу ибора илк маротаба 2009 йилда Twitter’ ижтимоий тармоғида ишлатилган. Жорий йилнинг февраль ойида кўплаб мамлакатларда коронавирус чекловлари юмшатилгандан сўнг машҳурликка эришган. Кўриниб турибди, бу ибора пандемиядан кейин нормал ҳолатга қайтишни рад этган ва эстетик меъёрларга қарши чиққан одамларнинг кайфиятини тасвирлаш учун ишлатилади.

Оксфорд луғатига кўра, жорий йилнинг сўзи биринчи марта оммавий овоз бериш йўли билан танланган. Унда 300 мингга яқин киши иштирок этган. Жараёнда “Goblin mode” дан ташқари «Metaverse» сўзи ва #IStandWith ҳаштаги мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган. Таъкидланишича, #IStandWith ҳаштагидан фойдаланиш частотаси жорий йилнинг март ойида Украинадаги вазият фонида ўсган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг