Россия томонидан жосуслик айбловлари билан ҳибсга олинган нафақага чиққан АҚШ денгиз пиёдаси Москвадаги тўйга ташриф буюрган ва у айбдор эмас, дея хабар берди сешанба куни унинг оиласидагилар. Бу хақда REUTERS хабар бермоқда.
Пол Уилан Москвадаги «Метропол» меҳмонхонасидаги тўй маросимида бўлган. Унинг укаси Дэвид Уилан душанба куни қўлга олингани хақида билган.
«Унинг айбсизлиги шубҳа уйғотмайди ва биз унинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинишига ишонамиз», – дейилади унинг оиласи Twitter -да сешанба куни эълон қилган баёнотида.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) хабар беришича, америкалик жума куни ҳибсга олинган, бироқ унинг жосусликда айбланган жиноий иш ҳақида батафсил маълумот бермаган. Россия қонунларига мувофиқ, жосуслик 10 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
АҚШ Давлат департаментининг вакили, Россия уларни АҚШ фуқаросини ҳибсга олганлиги ҳақида хабардор қилган ва ҳозирда Москвадан уни кўриш учун консуллик хизматидан фойдаланишни кутаётгани хақида айтди.
«Вена конвенцияси бўйича Россиядан консуллик имкониятидан фойдаланиш мажбуриятини талаб қилади. Биз бу имкониятдан фойдаланишни сўрадик ва Россия ҳукумати уни таъминлашини кутмоқдамиз «, деди АҚШ вакили ва америкаликнинг кимлиги ёки қамоққа олиш сабаблари ҳақида батафсил маълумот бермади.
Дэвид Уилан, ҳибсга олинган қариндошининг иш жойи бўйича ҳолати ва унинг қариндоши Нови, Мичиган штатидаги манзил ёзувларида кўрсатганидек яшаши бўйича изоҳ беришдан бош тортди.
Мичиган штатидаги автомобилларни етказиб берувчи BorgWarner ташкилотидагиларининг баёнот беришича, Уилан, «глобал хавфсизлик компанияси директори. У Оберн-Хиллз, Мичиган ва дунёнинг бошқа жойларидаги объектларимиз хавфсизлигини таъминлашга масъул.» экан
Россия билан Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатлар 2014 йилда Украинанинг Қрим ярим оролини ўзига қўшиб олганидан сўнг, Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Россия расмийлари, ширкатлари ва банкларига қарши кенг кўламли санкциялар қўллашди.
Ўтган ойнинг бошида Россия фуқароси Мария Бутина АҚШ прокуратураси билан келишилган фитна уюштирганликда айбдор деб топилган ва АҚШнинг консерватив фаоллари ва сиёсатчиларига Москва агенти сифатида кириши учун юқори лавозимли расмий шахс билан ҳамкорлик қилганлигини тан олган эди.