ОАВ: Австрия ҳукумати Россия фойдасига жосусликда гумон қилинаётган истеъфодаги зобитни ҳибсга олди

0
1643

Австрия ҳукуматининг давлат сирларини Россия фойдасига ошкор қилишда гумон қилинаётган Австрия армиясининг истеъфодаги полковниги қўлга олинган. Айни пайтда ҳибсга олиш масаласи ҳал қилинмоқда. Бу ҳақда Австриянинг Зальцбург шаҳар прокуратурасига таяниб, Австрия матбуот агентлиги шанба куни маълум қилди- деб хабар беради ТАСС.

Гумонланувчи, Юқори Австрия федерал штати ҳудудида қўлга олинган ва вақтинчалик ҳибсда ушланиб турилибди. У терговчилар томонидан сўроқ қилинмоқда. Зальцбург прокуратураси вакилининг сўзларига кўра, истеъфодаги зобитни ҳибсга олинишидан мақсад, унинг қочиб кетишидан эҳтиёт чора сифатида кўрилган тадбир.
Австрия ҳукумати 9 ноябрь куни, ҳарбий авиация, артиллерия тизимлари, юқори лавозимли амалдорлар ва миграция инқирози ҳақида сўнгги 20 йил давомида Россия ҳарбий разведкасига маълумотларини етказиб бериш бўйича мамлакат мудофаа вазирлиги шубҳаланган, Австрия армиясининг 70 ёшли истеъфодаги полковникини тергов қилаётганлигини маълум қилди.

Прокуратура бу айбловларни давлат сирларини ошкор қилиш жинояти қисмида белгиланган айблов бўйича текширмоқда, гумон тасдиқлаган тақдирда у 10 йилгача қамоққа ҳукм қилиниши мумкин. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Австриянинг элчиси Йоханнес Айгнерга Вена баёнотлари юзасидан норозилик билдирган.
 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг