ОАВ: Ар-Риёд Қошиқчи ўлдирилганидан кейин ўз сиёсатини ўзгартиргани йўқ

0
1847

Қошиқчининг ўлдирилиши, саудиялик валиаҳд шаҳзоданинг ислоҳотчилик обрўсини йўқ қилди, деб ёзади Анадолу. 

Саудия Арабистонида таниқли журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилганидан сўнг ҳеч нарса ўзгармади, дея ёзади The Washington Post.

Нашрнинг қайд этишига кўра, Ар-Риёднинг шикояти ортидан, Netflix компанияси журналист Жамол Қошиқчи қотиллиги ва Яман инқирози туфайли валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонни танқид қилинган комедия томошасидаги эпизодини эфиридан олиб ташлади.

Netflix подшоҳлик ҳукумати шикоятларидан кейин Саудия Арабистонида эфирга узатилиши мўлжалланган “Ҳасан Минхожи билан патриотик акт” (Patriot Act with Hasan Minhaj) сатирик телекўрсатувлари эпизодига киришни ёпиб қўйди.

Ар-Риёд норози бўлган эпизодда бошловчи Ҳасан Минхожи, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни, журналист Жемал Қошиқчининг ўлдирилиши, хуқуқ фаолларини таъқиб қилиниши ва Ямандаги фуқаролик уруши учун танқид қилнган эди.

«Netflix ижоддаги сўз эркинлиги тамоийлларини ҳурмат қилади, лекин юридик талабларга асосланиб, Саудия Арабистонида ушбу эпизодни тарқатишдан воз кечишган мажбурмиз», – дейилади компания баёнотида.

Шу билан бирга, Ҳасан Минхожи, The Washington Post  шарҳловчиси ўлдирилиши, валиаҳд шаҳзодаси ислоҳотчи имиджига путур етказганлиги хақида баёнот берган. «Менимча, у ҳақиқатан ҳам ислоҳотчи эмас», деган эди телевизион бошловчи.

«Саудия Арабистони билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш вақти келди. Мен буни мусулмон ва америкалик сифатида айтмоқдаман», дея қўшимча қилган эди Минхожи.

Netflixнинг қарори халқаро ҳамжамият ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг кескин танқидига сабаб бўлди. «Netflix нинг ижодий эркинликни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёноти ҳеч нарса эмас, агар компания, ўз фуқароларининг эркинлигини, на маданий ёки на сиёсий ҳуқуқларини тан олмаётган ҳукумат амалдорларининг талабларига бўйсунадиган бўлса», дея Human Rights Watch вакили Сара Лия ўз тавиттерида инцидентни шарҳалаб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, The Washington Post  газетаси билан ҳамкорлик қилиб келган, таниқли саудиялик журналист Жамол Қошиқчи, Истанбулдаги  Саудия Арабистони Бош консулхонаси биносида 2018 йилнинг 2 октябрида ўлдирилган эди.

Тергов натижаларига кўра, Туркия Бош прокуратураси журналист режали қотиллик қурбони бўлган деган хулосага келди. Қошиқчи элчихона биносига кириб кетганидан сўнг, ўша пайтда бўғиб ўлдирилган эди.

Қотилликдан кейин Қошиқчининг танаси парчаланиб, йўқ қилинди. Туркия Қошиқчи иши бўйича суд жараёнини Истанбулда ташкил қилиш билан чиққан ва журналистни ўлдиришда иштирок этганларни экстрадиция қилиш учун Ар-Риёдга мурожаат қилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг