Нима учун Хитой иқтисодиётини тузатиб бўлмайди

0
2068
Фото: www.economist.com

Авторитар ҳукумат борган сари ёмон қарорлар қабул қилаверади.

Қаерда хатолик юз берди? 1978 йилда Хитой жаҳон иқтисодиётига қайта қўшилганидан сўнг, бу яқин тарихдаги энг ажойиб ўсишга айланган эди. Аграр хўжалигини ислоҳ қилиш, саноатлаштириш ва даромадларнинг ўсиши 800 миллионга яқин одамни ўта қашшоқликдан олиб чиқди. 1980 йилда ишлаб чиқаришини АҚШ билан солиштирганда атиги ўндан бир қисмини ишлаб чиқарган Хитой иқтисодиёти ҳозирда тахминан тўртдан уч қисмини ташкил этмоқда. Шунга қарамай, ҳукумат 2022 йил охирида «нол-ковид» сиёсатидан воз кечганидан кейин орқага, яъни ўша ривожланиш йўлига қайтиш ўрнига, у бир хандақдан иккинчисига сакраб ўтиб кетмоқда.

Хитой иқтисодиёти иккинчи чоракда йиллик атиги 3,2 фоизга ўсди ва бундай таажубланиш янада ёмонроқ кўринади. Чунки таниқли баҳоловчилар АҚШда деярли 6 фоизга ўсиши кузатилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Хитойда эса уй-жой нархлари тушиб кетган ва уйларни қуришдан олдин сотишга мойил бўлган кўчмас мулк биноларини қурувчилари харидорларни чўчитиб қўйишган. Истеъмол харажатлари, бизнес инвестициялари ва экспортнинг барча тури камайиб кетган. Дунёнинг аксарият қисми ҳаддан ташқари юқори инфляция билан курашаётган бўлса-да, Хитой тескари муаммодан азият чекмоқда, яъни: истеъмол нархлари йил давомида июль ойигача тушиб кетди. Айрим таҳлилчилар Хитой 1990 йиллардаги худди Япониядагидек дефляцион тузоққа тушиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Бироқ, қайсидир маънода Хитойга қўйилаётган японификация ташхиси ҳали холва бўлиши мумкин. Ўсишнинг сурункали равишда ортда қолиши Хитойда ёмонроқ кечади, чунки унинг аҳолиси нисбатан қашшоқроқдир. Япониянинг турмуш даражаси 1990 йилга келиб Американинг 60% ни ташкил этган бўлса, Хитойда бугунги кунда 20% дан кам. Ва Япониядан фарқли ўлароқ, Хитой талабнинг пастлиги ва катта қарздан ҳам кўра жиддийроқ нарсадан азият чекаётганга ўхшайди. Хитойнинг аксарият муаммолари унинг иқтисодий сиёсатини ишлаб чиқишдаги кенг кўламли муваффақиятсизликлари туфайли содир бўлмоқда ва бундай ёмонлашишига сабаб Президент Си Цзинпин томонидан ҳокимиятни марказлаштиргани бўлмоқда.

Тахминан ўн йил олдин Хитойнинг технократларини сал кам олим сифатида кўриларди. Дастлаб улар иқтисодий мўъжизага бошчилик қилишганди. Ўшанда Хитой 2007-2009 йиллардаги глобал молиявий инқирозга етарлича рағбатлантирувчи куч билан жавоб берган ягона йирик иқтисодиёт эди. Ўшанда баъзи шарҳловчилар Хитой жаҳон иқтисодиётини сақлаб қолди, дейишгача боришганди. 2010 йилларда, ҳар сафар иқтисод тебранишни бошлаганда, амалдорлар кредитни арзонлаштириш, инфратузилмалар қуриш ёки мулк бозорини рағбатлантириш орқали фалокат ҳақидаги башоратларни рад этиб келишарди.

Бироқ, ҳар бир эпизод давомида давлат ва хусусий қарзлар кўпайиб борди. Уй-жой қурилишининг барқарорлиги ва янги инфратузилмага ҳақиқатан ҳам эҳтиёж бор-йўқлиги ҳақида шубҳалар пайдо бўлди. Бугунги кунда сиёсатчилар чорасиз холатга тушиб қолишган. Улар оқиллик билан иш кўрдилар ва маблағларни бекор нарсаларга сарфлашни истамайдилар ёки мулк пуфагини шиширишни хоҳламайдилар. Шунингдек, улар истеъмолни кўпайтириш учун пенсия харажатлари ва камбағал эҳтиёжмандларга пул тарқатиш каби кўпроқ керакли рағбатлантириш турларини етарли даражада амалга оширолмайдилар, чунки жаноб Си «ижтимоий сиёсатдан»дан воз кечди, ҳукумат эса ялпи ички маҳсулотнинг атиги 3 фоизини расмий камомадига эришмоқчи.

Натижада, секинлашувга нисбатан муносабат билдириш суст бўлди. Сиёсатчилар фоиз ставкаларини етарли миқдорда пасайтиришни исташмаяпти. 2023 йил 21 август куни улар бир йиллик кредит ставкасининг 0,1 фоизли пунктга пасайтириш билан инвесторларнинг ҳафсаласини пир қилишди.

Ўсиш суръати ва инфляцияга нисбатан бундай заиф муносабат билдириш сиёсий хатоларининг энг сўнггиларидан ҳисобаланди. Хитойнинг салбий ташқи сиёсати ва меркантилистик саноат сиёсати АҚШ билан иқтисодий зиддиятни янада кучайтирди. Маммлакат ичида хукумат уй-жой бўйича спекуляция қилинишни рағбатлантириш ва пудратчи-қурувчилар жуда катта мажбуриятларни бўйнига олиб қўйган тизимли қийматга эга бўлган тизим билан етарли даражада шуғуллана олмади. Умуман бошқариб бўлмайдиган ва монополистик деб ҳисобланган истеъмол технологиялари билан шуғулланувчи муваффақиятли компанияларга қарши 2020 йилдан бошлаб регуляторлар кескин чораларни кўриш орқали бозорни ерга уриб ташладилар. Пандемия пайтида амалдорлар вақтдан ютишган бўлишсада, аммо  вазиятдан чиқишни назорат қиладиган даражада имкониятдан фойдалана олмадилар, етарли мифдордаги одамларни эмлай олмадилар ва кейинчалик жуда ҳам юқумли бўлган Омикрон варианти билан зарарландилар.

Нега ҳукумат хато қилишда давом этмоқда? Бунинг сабабларидан бири шундаки, қисқа муддатли ўсиш энди Хитой Коммунистик партиясининг (ХКП) устувор йўналиши ҳисобланмайди. Бунинг аломатлари шундан иборатки, жаноб Си Цзинпин Хитой Америка билан барқарор иқтисодий ва эҳтимол, ҳарбий можарога тайёрланиши керак, деб ҳисоблайди. Шунинг учун бугунги кунда у Хитойнинг миллий буюклик, хавфсизлик ва мустаҳкамликка сари интилишини таъкидлаб келади. У бу мақсадларга эришиш учун моддий қурбонликка ҳам тайёр ва у қанчалик ўсишни хоҳласа, у «юқори сифатли» бўлиши керак.

Бироқ, жаноб Си Цзинпин критериялари бўйича, ХКП қарорлари хатодир. «Ноль-ковид» сиёсатининг омадсизлиги жаноб Си Цзинпин обрўсига путур етказди. Технологик фирмаларга қилинган ҳужум тадбиркорларни хуркитиб юборди. Агар Хитой ҳукумати истеъмолни рағбатлантиришдан бош тортиши сабабли доимий дефляцияга тушиб қолса, қарзларнинг реал қийматига эга бўлади ва иқтисодиётга оғирроқ босимлар кўрсатишни бошлайди. Энг муҳими, агар ХКП турмуш даражасини оширишда давом этмаса, у ўз кучини заифлаштиради ва АҚШ билан рақобатлашиш қобилиятини чеклаб қўяди.

Шундай тарзда давом этса, ХКП сиёсатидаги муваффақиятсизликларни ўсиб бориши янги, миллий хавфсизликка урғу берилган фидокорликка ўхшаб эмас, балки оддийгина нотўғри қарор қилгандай бўлиб қолади. Бу холатлар жаноб Си Цзинпин томонидан ҳокимиятни марказлаштириш ва юқори лавозимлардаги технократларни ўрнига ўзига содиқ одамлар билан алмаштириш билан бир вақтга тўғри келмоқда. Хитой илгари ўз иқтисодиёти ҳақидаги баҳс-мунозараларга тоқат қилиб келган бўлса, аммо бугунги кунда у таҳлилчиларга сохта оптимизмни сингдиришга уринмоқда. Яқинда ёшлар ўртасидаги ишсизлик ва истеъмолчилар ишончига оид номақбул маълумотларни нашр этишни тўхтатиб қўйди. Ҳукуматнинг юқори эшелонларида ҳали ҳам кўплаб истеъдодлар бўлсада, лекин юқоридан тушган буйруқларга содиқлик ҳамма нарсадан муҳимроқ бўлиб турган бир пайтда, бундай бюрократиядан оқилона таҳлил ёки кашфиётчилик ғояларини ишлаб чиқишини кутиш соддаликдир. Бунинг ўрнига, қарорлар тобора кўпроқ  мафкура томонидан белгиланмоқда. Бу эса, сўлчиларнинг бой тадбиркорларга нисбатан шубҳа биланқараши ва ўнгчиларнинг ночор камбағалларга пул беришни истамаслигини ўзаро мужассамлаштирмоқда.

Хитойнинг муаммолари юқоридан бошланганлиги тўғрисидаги ҳақиқатлар, муаммоларнинг давом этишидан дарак беради. Муаммолар  ҳатто баттар ёмонлашиши мумкин, чунки бесўнақай сиёсатчилар иқтисодиётнинг кучайиб бораётган муаммоларига дуч келишади. Аҳоли тез қариб бормоқда. АҚШ тобора душманлашиб бормоқда ва Хитой иқтисодиётининг стратегик аҳамиятга эга бўлган чип ишлаб чиқариш каби соҳаларини бўғишга ҳаракат қилмоқда. Хитой қанчалик тезроқ Американи қувиб етса, орадаги тафовутни қисқартиши шунчалик қийин бўлади, чунки марказлашган иқтисодиётлар инновациялардан кўра, кўпроқ эмуляцияларга мос келади.

Либералларнинг Хитой ҳақидаги башоратлари орзу-истакларни ҳақиқат деб кўрсатишга ўхшатишмоқда. 2000 йилларда Ғарб етакчилари савдо, бозорлар ва иқтисодий ўсиш демократия ва шахс эркинлигини ошиб боришига кўмак беради, дея янглишишган кўринади. Аммо Хитой ҳозир тескари муносабатларни синаб кўрмоқда: автократияни кучайиши иқтисодиётга зарар келтирадими. Борган сайин далиллар ортиб бормоқда ва Хитой қирқ йиллик тез ўсишдан сўнг, таасуфланиш даврига кириб боради.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг