Нима учун АҚШ Туркия С-400 тизимни сотиб олаётганидан безовта бўлмоқда?

0
2473

С-400 ҳаво мудофааси тизимининг дастлабки партиясига эга бўлган Россия самолёти жума куни Туркияга қўнди. Бу Пентагон истакларига қарши ҳаракат Туркиянинг Қўшма Штатлар ва бошқа НАТО иттифоқчилари билан алоқаларига зарар етказиши мумкин.

Вашингтон, агар Туркия Россиянинг мудофаа тизимига эга бўлса, Қўшма Штатлар қаттиқ иқтисодий санкциялар жорий қилиши ва Туркиянинг АҚШ ҳарбий дастурларида иштирокини бекор қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

С-400 ракета тизими нима?

Бу Россияда ишлаб чиқарилган узоқ масофали ҳаво мудофаа тизими. С-400 русумдаги ҳарбий техника энг ривожланган моделлардан бири бўлиб, у такомиллаштирилган радар ва ракеталардан иборат.

Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўған, АҚШ Патриот ҳаво мудофаа тизими учун етарли таклиф бермагани учун Россиядан 2,5 миллиард долларга С-400 тизимини сотиб олишга қарор қилди. НАТО Туркия бу тизимни Суриядаги ўз мақсадлари учун жойлаштирмоқда деб ҳисоблайди.

Нима учун АҚШ С-400 системасига эга бўлмоқчи бўлган Туркияга қаршилик қилмоқда?

Туркия Қўшма Штатлардан 100 дан ортиқ Ф-35 самолётларини буюртма берган ва самолётларнинг қарийб 1000 қисмини турк компаниялари ишлаб чиқарган. АҚШ расмийлари, агар Туркия Ф-35 ва Россиянинг энг яхши ҳаво мудофааси тизимига эга бўлса, руслар Ф-35 технологиясидан фойдаланиши ва унинг заиф томонларини билиб олишлари ва ўрганишлари мумкин.

Май ойи охирида АҚШ мудофаа вазирининг ёрдамчиси Катрин Уилбаргер «С-400 ҳаво мудофаа тизими Ф-35 каби самолётни уриб туширадиган рус тизимидир», деган эди.

Ушбу вазиятда Америка Қўшма Штатлари ноқулай аҳволга тушиб қолган. Чунки, Вашингтон Россиянинг илғор ҳарбий технологияси Туркияга киришига тўсқинлик қилмоқчи, лекин Қўшма Штатлар Ироқ, Эрон ва Сурия билан чегарадошлиги сабаб катта стратегик мавқеи туфайли минтақада муҳим шерик сифатида Туркияни кўради.

С-400 ҳаво мудофаа тизими Ф-35 қирувчи самалётлари учун хавфлими?

Ҳозир хафвли эмас. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, С-400нинг радар тизими Ф-35ни 20 миля (32 км) масофадан аниқлаб олса бўлади, лекин Ф-35 самолёти 40 миля (64 км) гача бўлган ер-ҳаво туркумидаги ракеталарга эга.

АҚШ расмийлари, агар икки тизим яқин бўлса, Россия тизими Ф-35 махфийлигининг имкониятлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиши мумкин, деган ташвиш билдирди. Ф-35 дан кўпроқ маълумотга эга бўлган С-400 самолётларининг эгалари ва операторлари самолётнинг заиф нуқталарини топишлари мумкин. Бу кейинчалик С-400нинг радар тизими Ф-35 қирувчиларини ҳозиргидан кўра аввалроқ аниқлаб олиш имкониятини бериши мумкин.

Эндиликда Туркиядан ташқари АҚШдан юқори технологияли қурол сотиб олган бошқа давлатлар ҳам С-400ни сотиб олишни хоҳлашмоқда. Бу ҳафта Ҳиндистон ҳукумати С-400ни сотиб олиш ниятини тасдиқлади ва бошқа АҚШ иттифоқдоши Қатар С-400ни сотиб олишга уриниб кўриши мумкинлигини айтди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг