Нима? «Салоҳга физика бўйича Нобел мукофоти берилиши керак”

0
1809
goal.com

Кеча тунда Eвропа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турига старт берилди. ”Залсбург”меҳмони бўлган мусобақанинг амалдаги ғолиби “Ливерпул” 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди. Ушбу ўйинда Мисрлик юлдуз Муҳаммад Салоҳ жуда чиройли голга муаллифлик қилди. Ҳимоячининг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Салоҳ дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, ўткир бурчакдан моҳирона зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол этди.

Бу гол Твиттерда трендга айланди.  “Салоҳга ушбу голи учун физика бўйича Нобел мукофоти берилиши керак . Бу ҳолатда  кўзни юмиб ментал арифметика бажарилди” дейди фойдаланувчилардан бири.  “Футбол шуниси билан ҳам қизиқ. Салоҳ тўртта яхши вазиятдан фойдалана олмади. Кейин эса гол уриш деярли имконсиз бурчакдан дарвозани нишонга олди”,  дея изоҳ қолдираган яна бир Твиттер фойдаланувчиси.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг