Никита Макаренко замонавий қул савдоси ҳақида огоҳлантирмоқда

0
187
Фото: Н.Макаренконинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди

Жорий йилинг 11 сентябрь куни ўзбекистонлик таниқли журналист-блогер Никита Макаренко ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали қул савдосининг замонавий шакли ҳақида жамоатчиликни огоҳлантирувчи пост қолдирди. Рус тилида ёзилган жумлалар таржима қилинганда, унда шундай дейилади:

“Жуда муҳим пост! Сизлардан ота-оналар, ёшлар орасида шуни тарқатишингизни сўрайман – дўстларингизга ҳам юборинг. Қул савдосига чек қўйиш билан шуғулланувчи машҳур “Истиқболли авлод” ташкилоти жиноятнинг янги тури ҳақида хабар бермоқда.

Ҳозирда ўзбекистонлик йигит-қизларга Таиландда логистика, туризм ва менежмент йўналишларида ишга таклиф қилинмоқда. Инглиз тили ва компьютер билимларини талаб қилади. Улар тахминан 2000 доллар маош ваъда қилишади.

Манизлга етиб келгач, йигитларни Мьянма билан чегарага, “Олтин учбурчак” деб номланувчи ҳудудга олиб боришади. Айни пайта бу ҳудуд “Ва давлати армияси” деб номланган, “қизил кхмерлар” қолдиқлари ва бошқа шу каби маҳаллий ҳарбий қуролли кучлар томонидан назорат қилинади.

Возможно, это изображение 15 человек и на открытом воздухе
Фото: Н.Макаренконинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди

У ерда йигит-қизлар қулликда сақланади ва киберфирибгарлик билан шуғулланишга мажбур қилишади. “Истиқболи авлод” маълумотига кўра, ҳозир у ерда ўзбекистонлик 10 га яқин йигит-қизлар бор. Маълум бўлишича, улардан икки нафари Дубайда қандайдир Акбар исмли шахс томонидан “Саминг” компаниясида иш топиш бериш ваъдаси орқали ёлланган.

У ердан қочиб кетишнинг деярли имконияти йўқ, чунки ҳудуд на Мьянма, на Таиланд ҳукуматлари томонидан назорат қилинмайди. Қул эгалари озодлик учун 4500 доллар тўлов сўрашади, буни “Истиқболли авлодтомонидан билиб олишга мувоффақ бўлинди. Ҳушёр бўлинг, фарзандларингизни ҳеч ким билмайдиган жойга боришига йўл қўйманг”, деб ёзади Никита Макаренко.

Ўзбекистонлик икки нафар мигрантларни Украинада асирга тушиб қолгани билан боғлиқ, яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган яна бир видео лавҳа юзасидан Никита Макаренко изоҳ берер экан, жумладан, шундай дейди:

Шунингдек, яқинда Харьков вилоятидан тарқатилган Россиянинг хусусий ҳарбий компаниялари томонидан ёлланган асирликдаги ватандошларимиз билан боғлиқ видео муносабати билан ҳам Россия Федерациясида бўлиб турган барча танишларимиз ва қариндошларимизга шуни етказиш керак: Ўзбекистонга қайтгандан сўнг асирга олинганлар 5 йилдан 10 йилгача суд ва “Ёлланиш” моддаси билан жазо кутмоқда. Бундай хатоларга йўл қўйиш керак эмас”, деди Макаренко.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг