Немис муҳандислари бир зумда металл ва пластикни елимлайдиган мехнизм ихтиро қилишди (видео)

0
1776
Манба: building-tech.org

Ишончли ва тезлик билан металл ва пластикни улаш осон иш эмас. Материалларнинг турли хоссалари туфайли уларнинг бирикмалари анъанавий равишда ёпиштирувчи ёки парчин ёрдамида тайёрланади. Аммо иккала усул ҳам камчиликларга эга. Клим ёпиштириш учун вақт талаб этади ҳамда парчинлаш жараёни мураккаб бўлади ва деталлар сонини ошириб юборади.

Немис муҳандислари бошқа ҳил ёндашувни таклиф қилишмоқда: фабрикаларнинг мавжуд ишлаб чиқариш жараёнларига осонгина мослашиши мумкин бўлган универсал пистолет. Мисол учун, роботнинг қўлидаги пистолет, нуқтали пайвандлаш мосламасини алмаштириши мумкин.

Тадқиқ қилинган улаш механизмини олимлар HeatPressCool-Integrative process, дея номлашди. У қўшимча бириктирувчи материаллар ва элементлардан фойдаланишни талаб қилмайди. Турли структурали иккита деталлар прессланади ва металл эса, уланиш нуқтасида мақсадли равишда индуктив қиздирилади.

Бу эса термопластик материалнинг қисман эритилишига олиб келади, бу эса у қаттиқлашганда металл билан кучли боғланишни ҳосил қилади.

Олимларнинг айтишича, металл сиртининг ёпишқоқлигини ошириш учун махсус лазерли қайта ишлов берилади. Шу туфайли пластик юзлаб микрометр чуқурликда металл таркибига кириб бориб, мустаҳкамликни ҳосил қилади.

Технология, металл ва пластмассаларнинг аниқлик билан уланиши талаб этиладиган ҳар қандай соҳада қўлланилиши мумкин.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг