Немис черков мактаби қарйиб минг йилдан кейин анъаналарини бузди

0
820

Немис қизлар биринчи марта Германиянинг энг машҳур ўғил бола хорчилардан иборат черков мусиқа мактабига қабул қилинади. Бу ҳақда ББС хабар берди.

Маълум бўлишича, Бавариянинг Регенсбург шаҳридаги Рим-католик соборида 975 йилдан бери ўғил болалар хори фаолият кўрсатиб келади. Келгуси йилдан мактабда қизлар ҳам хор жамоасига қўшилади. Қизлар черков хизматларида ҳам қўшиқ айтади.

“Domspatzen” ўрта мактабига қиз болаларни қабул қилиш мактабни бошқараётган губернаторлар томонидан бир овоздан қабул қилинди.

Маълумот учун, шу пайтгача Регенсбургдаги бу макатабда аёлларга бўлган зўравонликни камайтириш мақсадида уларга нисбатан чекловлар мавжуд бўлган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг