НАТО афғон армиясини камида 2024 йилгача молиялаштиради

0
1397

НАТО Афғонистон армиясини камида 2024 йилгача молиялашни давом эттиради. Бу ҳақда Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани Кобулдаги альянс бош котиби Йенс Столтенберг билан ўтказилган матбуот анжуманида баёнот берди.

Столтенбергга бундай ёрдам учун миннатдорчилик билдириб, Афғонистон хавфсизлиги НАТО мамлакатлари хавфсизлиги билан узвий боғлиқ эканлигини қайд этиб ўтди. Ғани, шунингдек, мамлакатда сайловлар хавфсизлигини таъминлашда ҳисса қўшганлиги, аммо уларга аралашмаганлиги учун альянсга миннатдорчилик билдирди, дея хабар беради ТАСС.

Столтенберг, бугунги кунда дунёнинг 39 мамлакатидан 16 минг кишини НАТОнинг «Кучли қўллаб-қувватлаш» миссияси доирасида афғон қўшинларини тайёрлаш ва ўқитаётганлигини таъкидлаб ўтди. У, асосий урғу авиация ва махсус кучларни тайёрлашга қаратилганлигини қўшимча қилиб ўтди.

НАТО бош котиби, июль ойида Брюсселда альянсга аъзо давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммитида 2020 йилгача ва ундан кейин ҳам Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучлари учун миссияни ва хорижий молиялаштириш мандатини кенгайтиришга қарор қилинганлигини эслатиб ўтди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг