NASAMS АҚШ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини Украина қабул қилиб олди

0
195
Фото: Ukrainian Presidential Press Service/Handout via REUTERS

Президент Владимир Зеленский якшанба куни эфирга узатилган интервьюсида Украина АҚШдан замонавий ҳаво мудофаа тизимларини олганини айтди.

Бу Украина томонидан анча вақтдан бери олишга ҳаракат қилиб келаётган ва етказиб берилиши ўтган ой охирида Вашингтон томонидан маъқулланган миллий истиқболли ҳаво мудофаа ракета тизимини (NASAMS) олганининг биринчи тасдиғи эди.

“Бизга Қўшма Штатлар етакчиликни намойиш этишлари ва ҳаво мудофаа тизимларини Украинага топшириши керак. Президент (Жо) Байденга қабул қилган ижобий қарори учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”, — деди ўз интервьюсида Зеленский.

«Аммо менга ишонинг, бу ҳатто фуқаролик инфратузилмаси, мактаблар, шифохоналар, университетлар ва Украина уйларини қоплаш учун етарли эмас.»

Зеленский, шунингдек, Украинага Россия босқинчи кучларига қарши олдинга силжиш имконини берган HIMARS  ва бошқа бир нечта ракета отиш мосламалари учун АҚШга миннатдорчилик билдирди.

Шу ойда Украина шимоли-шарқидаги Харьков вилоятидаги катта ҳудудларни ишғолдан озод қилиш учун қарши ҳужум бошлади. У жанубда ҳам муваффақиятга эришди.

Россия Украинага нисбатан етти ойдан бери давом эттираётган босқинини “махсус ҳарбий операция” деб тарифлайди ва тинч аҳоли объектларини нишонга олаётганлигини рад этиб келади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг