Мянмадаги намойишларда қурбон бўлганлар сони 500 кишидан ошиб кетди.

0
1193
Фото:(AFP)

30 март куни берилган маълумотларга кўра, Мянмадаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони 500 кишидан ошди. Бу мамлакатда 1 феврал куни ҳарбийлар давлат тўнтаришини амалга оширишган ва мамлакатнинг қонуний раҳбари Аунг Сан Суу Кйини ҳибсга олинганди.

Мянмада шундан бери ҳукуматни эгаллаб олган ҳарбийларга қарши халқ намойишлар ўтказмоқда. Ҳарбийлар эса намойишчиларни очиқдан очиқ отиб ташламоқда. Бугунги кунга келиб 500 дан ортиқ одам мазкур намойишларда ўлдирилди.

Халқаро ҳамжамият Мянма ҳарбийларининг ушбу шавқатсизликларини қораламоқда. Хусусан, АҚШ Мянма билан савдо шартномасини бекор қилди. БМТ раҳбари Антонио Гутерреш эса Мянма ҳарбийларига қарши фронт тузилиши кераклигини таъкидлаган.

«Одамларга нисбатан бундай зўравонликнинг амалга оширилиши мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас, ҳозиргача жуда кўплаб одамлар ўлдирилган. Бунга қаршилик қилишимиз учун биз бирлашишимиз керак» дейди Гутерреш матбуот анжуманида.

Ҳозиргача АҚШ, Британия ва Европа Иттифоқи Мянмада тўнтариш ва намойишчиларнинг ўлдирилиши учун ҳарбийларга нисбатан санкциялар эълон қилган бўлсаларда, бу ҳолат ҳарбийларнинг ўз халқини қирғин қилишдан тўхтатмади. Энди БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши 31 март куни Мянмадаги ҳолат бўйича мажлис ўтказади.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг