Москвалик депутатлар ҳам Путинни истеъфога чиқишга чақирмоқдалар

0
168
Фото: www.dw.com

Москва шаҳар депутатлари Петербургдаги депутатларга эргашиб, Путинни истеъфога чиқишга чақирдилар.

«Сизнинг қарашларингиз, бошқарув моделингиз умидсиз равишда эскирганлиги ва Россиянинг ривожланишига ва унинг инсон салоҳиятига тўсқинлик қилаётгани сабабли ўзингизни лавозимингиздан озод қилишингизни сўраймиз», – дейилади Ломоносовский тумани муниципал депутатлари Россия Федерацияси Президентга мурожаатида.

Муаллифларнинг фикрича, Путин ва унинг қўл остидагиларининг муросасизлик ва тажовузкорлик билан сингиб кетган риторикаси Россияни яна совуқ уруш даврига олиб кирган, оқил ва меҳнаткаш одамлар оммавий равишда мамлакатни тарк этмоқда, ваъда қилинган барқарорлик эса кўринмаяпти.

Аввалроқ, Санкт-Петербург муниципал депутатлари Путиннинг ҳаракатини давлатга хиёнат деб баҳолаган ва уни ҳокимиятдан четлатишга чақирган эди. Бунинг учун улар «армияни обрўсизлантириш» тўғрисида протоколлар тузгандилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг