Москвадаги саммитда қатнашган Толибон ва Афғонистон ҳукумати тинчлик ўрнатиш жараёнини тезлаштиришга келишиб олишди

0
933
Фото: Reuters

18 март куни Россия пойтахти Москвада Афғонистон бўйича конференция бўлиб ўтди. Унда қатнашган Толибон ва Афғонистоннинг рсамий ҳукумати мамлакатда тинчлик ўрнатиш жараёнини тезлаштиришга келишиб олишди.

«Биз тинчлик жараёнини тезлаштиришга тайёр эканлигимизни билдирдик. Толиблар ҳам шундай қилдилар» деди Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши раиси Абдулла Абдулла Россиянинг РИА ахборот агентлигига.

Ушбу конференцияда Қўшма Штатлар,  Россия,  Хитой ва Покистон Афғонистонда ўзаро уруш олиб бораётган толиблар ва афғон ҳукуматини зудлик билан сулҳга эришишга чақиришди. Шунингдек, улар Афғонистонда исломий амирлик қайта тикланишига қарши эканларини ҳам билдиришган. Аммо,  Толибон вакили Муҳаммад Наим бунга раддия бериб, уларнинг бошқарув тизимини Афғонистондагилар ҳал қилиши ва бу исломий тизим бўлиши кераклигини айтди.

«Декларацияда кўрсатилган нарса барча принципларга зид ва қабул қилинмайди» деди Наим.

Ўтган йили АҚШ ва Толибон келишувга эришганди. Унга кўра, АҚШ 2021 йилнинг 1 майига қадар ўзининг барча аскарларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиши, бунинг эвазига толиблар афғон ҳукумати билан келишиши ва мамлакатда тинчлик бўлишига кафолат бериши керак эди. 2020 йилда Қатарда Толибон ва Афғонистон ҳукумати музокараларни бошлашганди. Аммо, томонлар ҳалигача келишувга эриша олишмади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг