Москвадаги Кремль атрофидаги биноларга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўрнатилди

0
1188
Фото: https://t.me/moscowtimes_ru/10413

Москвадаги Кремль атрофида ҳаво ҳужумидан мудофаа қилувчи тизимлари (ПВО) жойлаштирила бошланди. «Панцир С-1» зенит-ракета ва қурол тизимлари Фрунзенская қирғоғидаги Мудофаа вазирлиги биноси ва «Таганская» метро бекати яқинидаги Тетеринский кўчасидаги маъмурий бинонинг томларига ўрнатилди.

«Moscow calling» телеграм каналида ЗРПК жойлашуви акс этган видео пайдо бўлди. Кадрларда ҳарбий кийимдаги бир неча киши ғилдираклари ечилган Панцир-С1 контейнерларини томга кўтараётгани акс этади. Бино турли фаолият олиб борувчи ташкилотлар офиси учун ижарага берилади.

Мудофаа вазирлиги бош биноси томидан ҳам бошқа яна бир комплекс кўзга ташланган. Бунга OSINT- таҳлилчиси Майкл Боровиц ҳам эътибор қаратди. Фотосуратга россияпараст телеграм-канал муаллифлари изоҳ бериб, бундай тадбирлар «бунақа тарзда ўтказилмаслигини» таъкидлаб, «ҳарбийлар эҳтимоли бўлган зарбадан қўрқишади» деган маънони англатади, деган.

Москва мудофааси пойтахтга тобора яқинлашиб келаётган саботажлар фонида мустаҳкамлана бошлади. Январь ойи бошида тармоқда “Лосинй Остров” миллий боғи яқинида ва Тимирязев академиясининг экспериментал майдонларида С-400 тизимларининг фотосуратлари пайдо бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг