Москвада қўлқоп режими бекор қилинди

0
806
Фото:ria.ru

Москва мэри Сергей Собянин бир йилдан буён амалда бўлган қўлқоп режимини бекор қилди.

“Сўнгги ҳафтада коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият сезиларли равишда яхшиланди.

Оммавий эмлаш ва кўрилган бошқа чоралар туфайли COVID-19 га чалиниш ҳолати июнь ойининг иккинчи ярми билан солиштирганда 2,2 баробарга, беморларни касалхонага ётқизиш 1,6 баробарга камайган.

Ушбу шароитда биз аста-секин амалдаги чекловларни енгиллаштириб боришимиз мумкин», — дейди Собянин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Шунга қарамай пойтахт мэри фуқароларни жамоат жойларда ниқоб тақиб юриш тартибини бузмасликка ҳамда вакцина олишга чақирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг